2023 йил январь-июнь ҳолатига иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 9 669,6 минг сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 124,1%), Ахборот ва алоқа 7 214,2 минг сўм (168,0%), Ташиш ва сақлаш 4 733,6 минг сўм (147,2%), Қурилиш 4 055,4 минг сўм (215,9%) ва Саноат 3 679,0 минг сўмни (131,4%) ташкил этиб, паст кўрсаткичлар Савдо 2 773,8 минг сўм (95,0%), Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 2 860,5 минг сўм (124,2%), Таълим 2 865,7 минг сўмни (118,6%) ташкил этди.
Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (5 769,3 минг сўм), ишлаб чиқариш саноати (3 348,3) ҳамда энг паст кўрсаткичи тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи (1 084,1) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш тармоғи (2 067,1)да кузатилди.
Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Зафаробод (6 925,4 минг сўм), Ғаллаорол (6 442,0), Зарбдор (3 837,1), Фориш (3 647,8) туманларида кузатилди.
Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Зомин (4 894,8 минг сўм), Мирзачўл (3 224,1), Жиззах шаҳри (2 968,6) ҳамда Ғаллаорол (2 056,0)да қайд этилди.
Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Бахмал (2 870,9 минг сўм), Жиззах шаҳри (2 787,7), Дўстлик (2 673,8), Ш.Рашидов (2 146,7) туманларида қайд этилди.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ғаллаорол (8 715,9) ҳамда Жиззах шаҳри (2 051,2)да кузатилди.
Ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (7 544,9 минг сўм), Ғаллаорол (4 235,8), Фориш (3 722,0), Зарбдор (2 500,0) ҳамда Зомин (2 457,2) туманларида кузатилди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (9 782,1), Янгиобод (8 345,4) ҳамда Дўстлик (3 199,5) туманларида кузатилди.
Таълим соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (3 899,9 минг сўм), Зарбдор (3 119,5), Бахмал (3 073,5) туманларида кузатилди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (3 150,1 минг сўм), Пахтакор (3 109,1), Зафаробод (3 104,5), Зомин (3 015,5) туманларида кузатилди. Шу билан бир қаторда, вилоятнинг баъзи туманлари таълим соҳасидаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи вилоят даражасидан паст бўлди. Фориш (2 331,4), Янгиобод (2 461,8), Зарбдор (2 473,0) ҳамда Бахмал (2 473,6 минг сўм) туманларида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш