Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2022 йил 1-чорак якунлари

Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2022 йил 1-чорак якунлари

2022 йилнинг январь-март ойларида Жиззах вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 2 295,8 млрд.сўмни ташкил қилди.

Шундан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар –2 188,9 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 64,5 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 42,5 млрд. сўмни ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 103,0% ни (8-ўрин), республикадаги улуши 6,9% ни (9-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах шаҳри (113,5%), Фориш (110,2%) ва Пахтакор (106,0%) туманларида қайд этилган бўлса, Мирзачўл туманида атиги 95,0%ни ташкил этди.

Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 57,7 фоизи Бахмал (19,1%), Ғаллаорол (14,5%), Зомин (13,4%) ва Ш.Рашидов (10,7%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 33,0%ни ташкил этиб, 2021 йил мос даврига нисбатан 2,9 пунктга камайган.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1,6 млн.сўмни (2-ўрин), ўсиш суръатлари 100,6%ни (9-ўрин) ташкил этди.

Дўстлик (2,7 млн.сўм), Бахмал (2,6 млн.сўм) ва Янгиобод (2,1 млн.сўм) туманларида аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кщрсаткичларни, Жиззах шаҳри (0,12 млн.сўм), Шароф Рашидов (1,0 млн.сўм) ва Зарбдор (0,94 млн.сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 91,1% чорвачилик ҳиссасига тўғри келади.

Ўсимликчилик маҳсулотлари улуши - 3,6%, ўрмон хўжалиги улуши – 2,8%, балиқ хўжалиги улуши 1,9% ва қишлоқ хўжалигида кўрсатилган хизматлар– 0,6%ни ташкил этди.

Жумладан, қиймати 1 411 млрд.сўмлик 35,6 минг тонна тирик вазнда гўшт, 526,3 млр.сўмлик 116,3 минг тонна сут, 13,3 млн.сўмлик қорақўл ва 115,5 млрд.сўмлик бошқа чорвачилик маҳсулотлари етиштирилди.

Ўсимликчилик маҳсулотларининг 17,1%, чорвачилик маҳсулотларининг 96,8% деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилди.

Жами қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 13 294 та га етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 40,6%ни ташкил этди.

(4 086 та кичик корхона ва микрофирмалар, 3 та йирик корхоналар, 8 933 та фермер, 232 та юридик мақомга эга деҳқон ва 40 та бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари)

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 37 тани ташкил этиб, жами ХКИ корхоналарнинг 17,2% ни ташкил этади.

Улуғбек Хўжақулов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар