Инфографика: Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил якунлари

Инфографика: Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил якунлари

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 11 149,5 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 107,8%ни (7-ўрин), республикадаги улуши 2%ни (13-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол (137,6%), Фориш (113,7%) ва Пахтакор (107,8%) туманларида қайд этилган бўлса, Арнасой (87,8%) Янгиобод (98,1%) ва Зарбдор (98,2%) туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.

Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 63 фоизи Жиззах шаҳри (34%), Ғаллаорол (19%) ва Зафаробод (10%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 13,1%ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 0,9 пунктга ўсган бўлсада, республика ўртача кўрсаткичидан (26,7%) 2 баробар кам. (13-ўрин)

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 7 639,4 минг.сўмни (10-ўрин), ўсиш суръатлари 105,4%ни (7-ўрин) ташкил этди.

Жиззах шаҳри (20 210 минг сўм), Зафаробод (21 237 минг сўм), Дўстлик (12 668 минг сўм), Ғаллаорол (11 740 минг сўм) ва Пахтакор (8 427 минг сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари вилоят ўртача даражасидан юқори, Бахмал (616 минг сўм) ва Янгиобод (1 464 минг сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.

Жами саноат маҳсулотларининг 94% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.

Тоғ-кон саноати улуши - 2%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим хосил қилиш улуши – 3%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 1% ни ташкил этди.

Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (31%), автотранспорт воситалари, трейерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (19%), бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (16%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (13%) йўналишлари энг юқори улушга эга.

Саноат йўналишида 696 та янги корхоналар ташкил этилиб, жами саноат корхоналари 4 469 тани соҳада КБС улуши 49,9% ташкил этди.

Соҳада 118 та хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатиб, жами хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг 52%ни ташкил этади.

Хўжақулов Улуғбек
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар