Инфографика: Жиззах вилоятида 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш истиқболлари

Инфографика: Жиззах вилоятида 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш истиқболлари

Вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган.

Вилоятда 2022 йилда 9 984,6 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатиилиб, 2021 йилга нисбатан 150,8 фоизга ўсиши режалаштирилган.

Ушбу ўсишга эришиш учун жорий йилда қуйидаги чора-тадбирлар ва лойиҳалар қилиниши кўзда тутилган:

  • 2 127 та янгидан хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш;
  • Янгидан ташкил этиладиган 17 та савдо ва кўнгилочар кўчаларда 622 та хизмат, савдо ва умумий оқатланиш объектлари ташкил этиш;
  • М-39 ва А-376 Халқаро йўлларда 9,97 га ер майдонларини хизмат кўрсатиш объектларига ажратиш;
  • Хизмат кўрсатиш соҳасида аксарият тадбиркорлик субъектларига 1%ли ижтимоий солиқ жорий этиш;
  • Меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан кўп бўлган савдо комплексларининг ер ва мулк солиқларини 90 фоизга камайтириш;
  • Арнасой, Фориш ва Зомин туманларининг туризм ҳудудларида ташкил этиладиган хизматларга 1 фоизли айланма солиғи жорий этиш;
  • Уяли алоқа компаниялари учун акциз солиғи 10 фоиз қилиб белиглаш (камайтириш);
  • Антенна-мачта ўрнатиш ва жойлашган ер майдони учун ер ма мулк солиғидан озод этиш;
  • IT Park масофавий хизматларини жорий этиш, ОТМларда стартап инкубация марказларини ташкил этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, касбга ўргатиш, хусусий клиникаларни ривожлантириш, музейларга хорижий мутахассисларни жалб этиш каби чора тадбирлар белгилаб олинган.

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали Бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар