Жиззах вилоятида саноат соҳасининг 2023 йил 1-чорак якунлари

Жиззах вилоятида саноат соҳасининг 2023 йил 1-чорак якунлари

2023 йилнинг январь-март ойларида жами 3 797 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 104% ни (3-ўрин), республикадаги улуши 2,9% ни (13-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол (113,2%), Зарбдор (106,3%) ва Бахмал (105,6%) туманларида қайд этилган бўлса, Арнасой (61,6%) Зафаробод (97%) ва Ш.Рашидов (97,1%) туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.

Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 67 фоизи Ғаллаорол тумани (44%) ва Жиззах шаҳри (23%), ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 20,8% ни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 3,6 пунктга ўсган бўлсада, республика ўртача кўрсаткичидан (28,2%) 1,4 баробар кам. (13-ўрин)

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 2 567 минг.сўмни (7-ўрин), ўсиш суръатлари 101,8% ни (3-ўрин) ташкил этди.

Жиззах шаҳри (4 596 минг сўм), Ғаллаорол (9 010 минг сўм), Зафаробод (4 670 минг сўм) ва Дўстлик (3 385 минг сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари вилоят ўртача даражасидан юқори, Бахмал (176 минг сўм) ва Ш.Рашидов (467 минг сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.

Жами саноат маҳсулотларининг 97,4% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.

Тоғ-кон саноати улуши – 0,6%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим хосил қилиш улуши – 1,6%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,4% ни ташкил этди.

Қайта ишлаш саноати таркибидаги автотранспорт воситалари, трейерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (43%), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (22%), бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (8%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (7%) йўналишлари энг юқори улушга эга.

1 апрель ҳолатига саноат йўналишида 4 637 та, шундан 30 таси йирик, 89 таси кичик ва 4518 таси микрофирмалар фаолият кўрсатмоқда. КБСнинг жами саноатдаги улуши 63,6% ташкил этди.

Саноат корхоналарининг 28% Жиззах шаҳри, 16% Ш.Рашидов, 11% Ғаллаорол туманларида жойлашган.

Хужакулов Улуғбек Сувонкулович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Телефон: 97- 127-72-80
E-mail: u.khujakulov@cerr.uz
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар