Марказий банк: жорий йилда транзакциялар ҳажми 60 фоизга ошди

Марказий банк: жорий йилда транзакциялар ҳажми 60 фоизга ошди

Республикамиз бўйлаб банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 911 трлн. сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга ошган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 16 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 млн. кўпроқ мижозлар банк хизматларидан масофавий фойдалана бошлади.

Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони эса 12 217 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг 1 июнь ҳолатига нисбатан 1 370 тага ёки 13 фоизга ошган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар