Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилади.
Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 2023 йилда 5,7 фоизга ошди. Йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган йилги 257 мингта шартномаларнинг умумий кўрсаткичларидан ошди.
Географик рейтинг етакчилари
Битимлар ҳажмининг сезиларли ўсиши Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди, бу ўсиш бўйича барча ҳудудларни ортда қолдириб, Қашқадарё вилоятидан кейин иккинчи ўринда, мос равишда 16,8% ва 17,1%ни ташкил этди.
Барча ҳудудларда уй-жой сотиш бўйича битимларнинг ўсиши кузатилди, фақат капитал фаолиги бироз – 2,7%га камайди.
Албатта, кўчмас мулкни сотиш ҳажмининг ўсишига Ўзбекистонда ипотека бозорининг ривожланиши ёрдам берди, кредит бериш ҳажми йил давомида қарийб 17 фоизга ўсиб, банклар томонидан аҳолига 16,9 трлн. сўм кредитлар берилди.
Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият
2023 йилда пойтахтнинг уй-жой ижараси бозори барқарорлашди. Умуман олганда бир йил ичида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2%га пасайди ва ҳар кв.м. учун 9,2 долларни ташкил этди. Бир йил олдин бир кв.м. учун пойтахтда ижара нархи 34,6%га ошган эди.
Пойтахтнинг барча туманларида ижара нархининг пасайгани эътиборга молик.
Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур (11,8 долл), Яккасарой (10,8 долл) ва Миробод (11,4 долл) туманларида қайд этилди.
Ижара нархларининг нисбатан пастлиги Учтепа (7,9 долл), Сергели (6,9 долл) ва Бектемир (5,7 дол) туманларида кузатилди.
Иккиламчи кўчмас мулк бозори
Иккиламчи уй-жой бозорида нарх параметрлари сезиларли даражада ўзгарди. Йил давомида иккиламчи бозор 17,5 фоизга ўсди. Шу билан бирга, йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик ўсиш 1,8%ни, иккинчисида эса 1%ни ташкил этди.
Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари бир йил давомида қарийб икки баробарга ошди ва 7,1 трлн. сўмни ташкил этди.
Ўтган йилга нисбатан иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг энг катта ўсиши Хоразм – 30,1%, Тошкент – 28,9% ва Бухоро вилоятларида - 24,5% қайд этилди.
Иккиламчи уй – жой нархларининг юқорилиги пойтахтда – кв.м. учун 1123 долл., шунингдек, Самарқанд – 714 долл. ва Тошкент - 627 долл. вилоятларида кузатилди.
Шу билан бирга, арзонроқ уй-жой нархи Қорақалпоғистон Республикасида – 314 долл., Сирдарё – 348 долл. ва Жиззах – 380 долл. вилоятларида қайд этилди.
Маълумот учун: Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорини кўриб чиқиш Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, у бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулкнинг бозорларидаги фаоллик динамикасини тақдим этади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, бозор динамикасини кузатиш учун ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар тақдим этилади.
Жалолиддин Усмонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
тел: (78) 150 02 02 (417)
Изоҳ қолдириш