Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши келтирилган:
- ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
- болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
- 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
- 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
- белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
- 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
- моддий ёрдам олувчи оилалар;
- 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
- белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.
Изоҳ қолдириш