Эксперт саноат, қурилиш ва транспортдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, ташқи инвестицияларни қазиб олиш ва хом ашёга асосланган соҳалардан чуқур қайта ишлаш соҳаларига қайта тақсимлаш ва глобал қўшилган қиймат занжирларига интеграциялашиш муҳимлигини таъкидлади.
2024 йил 2 август куни Остана шаҳрида Ўзбекскистон-Қозоғистон эксперт кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий, инвестицион ва кооперацион ҳамкорликнинг асосий ютуқлари ва истиқболлари ҳақида нутқ сўзлади.
О.Хакимов ўз нутқида сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг сезиларли даражада кенгайганини таъкидлади. Қозоғистон, тахминан, Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий шериклари орасида учинчи ўринни эгалламоқда, товар айирбошлашда 7% ҳиссага эга, шунингдек, Марказий Осиёда 62% ҳисса билан биринчи ўринни эгаллайди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, сўнгги етти йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш 2,4 баробарга ошиб, 2023 йилда $4,5 миллиардга етди. Ўзбекистоннинг Қозоғистонга экспорт структурасида машиналар ва транспорт воситалари ҳажмининг деярли ярмидан кўпини ташкил этади.
Инвестициялар соҳасида, Марказ директори сўзларига кўра, барқарор ўсиш кузатилмоқда. 2023 йилда Қозоғистондан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар $202 миллионни ташкил этган, 2024 йилнинг биринчи ярмида эса уларнинг ҳажми $222 миллионга етган.
«Ўзбекистонда қозоғистонлик капиталига эга корхоналар сони 3,7 баробарга ошди, бу эса ҳамкорлик лойиҳаларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганини тасдиқлайди», — деди Хакимов.
Кооперацион ҳамкорлик ҳам муҳим йўналиш сифатида қайд этилди. Обид Хакимов икки мамлакат 2030 йилга келиб ўз Ялпи ички маҳсулотларини икки баробарга оширишга интилаётганини таъкидлади, бу эса саноат, қурилиш ва транспорт каби соҳаларда кучларни бирлаштиришни талаб этади.
Обид Хакимов - «кооперацион ҳамкорликни кенгайтириш хорижий инвестицияларни хом ашё соҳаларидан қайта ишловчи соҳаларга йўналтиришга ёрдам беради, бу эса иқтисодийотларимизни глобал қўшилган қиймат занжирларига интеграциялайди».
Хулоса қилиб, Марказ директори таъкидлади, «Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг кучларни бирлаштириши Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий ривожланиши учун локомотив бўлади».
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоат билан алоқалар хизмати
Изоҳ қолдириш