Люксембург газетасида пандемия даврида Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати ҳақидаги мақола чиқди

Люксембург газетасида пандемия даврида Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати ҳақидаги мақола чиқди

Люксембургнинг «Agefy Luxembourg» газетасида нашр бош муҳаррири А.Реммининг пандемия даврида Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати ҳақидаги мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Муаллиф мақолада Ўзбекистонда СOVID-19 тарқалишининг бошқа кўплаб давлатларга нисбатан паст статистикасини таъкидлаб, мамлакат ишлаб чиқариш, ўзаро савдо муносабатлари, товарлар нархининг пасайиши ва иқтисодиётдаги йўқотишларда пандемия таъсири сезилганини таъкидлайди.

Материалда мамлакат ҳукумати томонидан иқтисодиётни ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича инқирозга қарши дастур доирасида амалга оширилган асосий қадамлар батафсил ёритилган. Жумладан, мақолада бюджет ва Инқирозга қарши курашиш жамғармаси давлат томонидан қарз маблағлари миқдорида молиялаштириш, Инқирозга қарши кураш жамғармасининг маблағларини инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат фондининг тадбиркорлик субъектларига кафолатлар ва ссудалар бўйича фоиз харажатларини қоплаш, якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ ва бошқа имтиёзлар бериш, капитализация қилиш каби вазифалар санаб ўтилган. Бундан ташқари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига қарши кураш чоралари, ташқи савдо ва экспорт имтиёзлари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналар учун банкротлик тўғрисидаги ишларни олиб боришга 4 ойлик мораторий эълон қилингани қайд этилади.

Шунингдек, материалда туризм соҳаси субъектларига давлат томонидан катта ёрдам кўрсатилаётгани ёзилган.

Муаллифнинг ёзишича, республикада ушбу оғир даврда иқтисодий ўсиш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, бандликни ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар