Маҳсулотларни "онлайн" сотиш имкониятини берувчи "Миллий онлайн савдо майдончаси"ни яратилади

Маҳсулотларни 

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий операторга қуйидагиларни амалга ошириш вазифаси юклатилмоқда:

  • 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақурув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни етказиб бериш ҳамда етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнининг ягона миллий тизимини жорий этиш;
  • 2020 йил 1 декабрдан бошлаб республикадаги барча почта объектларида замонавий хизматлар, жумладан "Гибрид почта" ва курьерлик хизматларини ривожлантириш, банк, суғурта ва бошқа хизматларни тақдим этишни йўлга қўйиш;
  • 2021 йил якунига қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини "онлайн" сотиш ва мижозларга етказиб бериш, шунингдек уларга товарларни экспорт қилиш имкониятини берувчи "Миллий онлайн савдо майдончаси"ни яратиш;
  • 2022 йил якунига қадар мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиш учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекслар (почтаматлар) жорий қилиш;
  • 2023 йил якунига қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга электрон тижорат орқали савдо қилишга шароит яратиш мақсадида ҳудудларда "Фулфилмент марказлари"ни очиш.

Қайд этилишича, "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг қўшимча акцияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳисобига давлат улушини 51 фоизгача камайтириш чоралари кўрилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар