Мажбурий маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган саналар белгиланди

Мажбурий маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган саналар белгиланди

«Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йилдаги 322-сон қарорида мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш «Asl belgisi» миллий ахборот тизимида жамланиши келтирилган.

«CRPT Turon» МЧЖ «Asl belgisi» миллий ахборот тизими оператори ҳисобланади. Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кейинчалик товар айланмасининг барча босқичларини кузатиш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» маълумотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимида жамланади ва қайта ишланади.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

- Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар рўйхати;
- Рақамли маркировкалашни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотлар билан жиҳозланадиган тадбиркорлик субъектлари – тажриба лойиҳалари иштирокчилари рўйхати;
- Дори воситалари ва тиббий буюмларни ҳамда сув ва салқин ичимликларни, маиший техникани рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом;
- Айрим турдаги маҳсулотлар янги тоифаларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси («Йўл харитаси»).

Тадбиркорлик субъектларининг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида ихтиёрий иштирок этиши уларни қонунчиликда белгиланган ишлаб чиқариш ва мажбурий маркировкалаш талабларига риоя этишдан озод этмайди.

Тажриба лойиҳаси бошланадиган сана ҳамда мажбурий маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган саналар белгиланди:

Товарнинг номи

Тажриба лойиҳаси бошланадиган сана

Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган сана

ТИФ ТН коди

1

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

1.06.2021 й.

1.02.2022 й.

3003, 3004

2

Сув ва салқин ичимликлар

15.06.2021 й.

1.03.2022 й.

2009, 2201,2202

3

Маиший техника

1.07.2021 й.

1.12.2021 й.

8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521,8525,8527, 8528

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2021 йилдан кучга кирди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар