Марказий банк: республикамиз бўйлаб 11 621 та банкомат ва инфокиосклар ўрнатилган

Марказий банк: республикамиз бўйлаб 11 621 та банкомат ва инфокиосклар ўрнатилган

Марказий банк ахборот хизматининг хабар беришича, республикамиз бўйлаб ўрнатилган тўлов терминаллари сони 437 163 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62 036 тага ёки 17 фоизга ошди.

Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 11 621 та бўлиб, бу ўтган йилнинг 1 декабрь ҳолатига нисбатан 2 912 тага ёки 33 фоизга ошган.

Муомаладаги банк карталари сони эса 26 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 млн. донага кўпайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар