Марказий банк уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилиши бўйича маълумот берди

Марказий банк уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилиши бўйича маълумот берди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 182-сонли қарорига асосан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Шунингдек, ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар