Марказий Осиё мамлакатларининг божхона статистикасидаги тафовутлар

Марказий Осиё мамлакатларининг божхона статистикасидаги тафовутлар

Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва уларнинг асосий савдо ҳамкорлари ўртасидаги савдо айланмаси борасидаги статистикада фарқларни кўришимиз мумкин. Масалан, Марказий Осий мамлакатларининг божхона хизматлари тақдим этаётган рақамларда фарқлар келтирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари импорти

2018 йилдаги савдо айланмасидаги фарқларни билиш учун Халқаро савдо маркази (ITC) маълумотларидан фойдаланилган. ХСМ маълумотлари Жаҳон савдо ташкилоти (WTO) ҳамда БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича конференсияси (UNCTAD) маълумотлари билан солиштирилган.

Марказий Осиё мамлакатларининг товарлар ва хизматлар импорти Россия, Хитой, Туркия каби барқарор импорт потенциалига эга бўлган мамлакатлар орқали ўтади.

Хитой

ХХРнинг ташқи савдо маълумотларига кўра, 2018 йилда Хитой Қозоғистонга 11,3 млрд. долларлик товарлар ва хизматлар экспорт қилган. Қозоқ томон маълумотларига кўра, 5,4 млрд. долларлик товарлар импорт қилинган. Фарқ 5,9 млрд. доллар.

Бу каби фарқ Қирғизистонда ҳам кузатилади. Хитой томонига кўра, 5,5 млрд. долларлик товар ва хизматлар Қирғизистонга экспорт қилинган. Бишкек эса Хитойдан 1,9 млрд. долларлик товар импорт бўлган деган маълумотни беряпти. Фарқ 3,6 млрд доллар.

Тожикистонда, Қирғизистон ва Қозоғистонда бўлгани каби, савдо ҳажмида жиддий фарқ йўқ. Тожикистон маълумотлари шуни кўрсатадики, мамлакат Хитойдан 594 млн. долларлик маҳсулот олган, Хитой томони маълумотлари эса экспорт ҳажмини 1,4 млрд. доллар деб кўрсатмоқда. Фарқ 832 млн. доллар.

Товар айирбошлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг минимал фарқлари Ўзбекистон томонидан кўрсатилган: 402 млн. доллари.

Россия

Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси маълумотларидаги фарқлар, Хитой билан бўлгандаги каби, юқори эмас. Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг асосий импорт қиладиган мамлакатларидан бири Россия ҳисобланади.

Ташқи савдо маълумотлари борасидаги минимал фарқлар Ўзбекистон статистикасига тўғри келади. Фарқ 17 млн. доллар.

Қозоғистон статистикасига кўра, Россиядан 12 923 333 000 долларлик импорт амалга оширилган. Руслар эса 12 992 138 000 долларлик товар ва хизматлар “сотганмиз деяпти”. Фарқ 69 млн. доллар.

Ташқи савдо маълумотлари борасида Тожикистонда ҳам етарлича фарқлар кузатилди: 118 млн. доллар.

Энг катта фарқ Қирғизистон ва Россия статистикасида кузатилган: 125 млн. доллар.

Туркия

Марказий Осиё ва Туркия савдо айланмаси маълумотларида жиддий тафовут йўқ.

Савдо айланмаси маълумотлари борасидаги энг катта фарқ Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Ўзбекистон давлар статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қарийб 1 млрд. долларлик товар ва хизматлар импорт қилган. Туркия маълумотларига кўра, 951 млн. долларлик товар экспорт қилинган. Фарқ 147 млн. доллар.

Туркия маълумотларига кўра, Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 377 млн. долларни ташкил этади. Бироқ Қирғизистон томони маълумотларига кўра, савдо айланма 290 млн. доллар. Фарқ 87 млн. доллар.

Тожикистон статистикасининг кўрсатишича, Туркиядан импорт ҳажми 124 млн. доллар. Туркиянинг Тожикистонга қилган экспорти тўғрисидаги маълумотларига кўра, 177 млн. доллар. Фарқ 52 млн. доллар.

Товар айирбошлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг минимал фарқлари Қозоғистон томонидан кўрсатилган: 52 млн. доллар.

Бу уч мамлакатнинг Туркманистон билан ташқи савдоси ҳажмини таққослашнинг имкони бўлмади – Туркманистон томоннинг статистикалари топилмади. Туркия Туркманистонга 467 млн. долларлик товарлар экспорт қилган (Туркия статистикаси бўйича), Хитой 317 млн. долларлик, Россия 289 млн. долларлик товар ва хизматлар экспорт қилган.

Марказий Осиё мамлакатларининг товарлар импорти

Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмидаги йирик фарқлардан ташқари Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатларига қиладиган экспорт товарларида ҳам фарқни кузатишимиз мумкин. Хитойдан олиб кирилаётган товарларнинг фарқини кўриш учун, ўлчовлар Халқаро савдо марказининг (ITC) икки хонали код тизимида 4 (HC4) мувофиқлаштирилган тизимли товарлар билан АҚШ долларида ўтказилди.

Хитойдан олиб кирилаётган бешта энг йирик товарлар импортида Хитой ва Марказий Осиё маълумотлари фарқ қилади.

Қирғизистон

Хитой маълумотларига кўра, Хитойдан Қирғизистон импорт қиладиган бешта асосий товар оёқ кийимлар; трикотаж ва нотрикотаж кийим-кечаклар; пахта; электр жиҳозлари.

Қирғизистон маълумотларига кўра, Хитойдан Қирғизистон импорт қиладиган бешта асосий товарлар оёқ кийимлар, механик қурилмалар; электр жиҳозлари; сунъий штапел толалари; трикотаж товарлар.

Хитой ва Қирғизистоннинг мамлакатга товарларни олиб кириши тўғрисидаги маълумотларидаги энг катта фарқ 1,3 млрд. долларини ташкил этадиган трикотаж маҳсулотларга тўғри келади.

Қозоғистон

Хитой маълумотларига кўра, Қозоғистон Хитойдан сотиб оладиган бешта асосий товарлари қуйидагилари: механик қурилмалар, электр жиҳозлари, трикотаж ва нотрикотаж кийим-кечаклар.

Хитой ва Қозоғистон маълумотларидаги энг катта фарқ миқдори 1 млрд. доллар бўлган трикотаж маҳсулотлар ва умумий ҳажми 695 млн. долларлик оёқ кийимларда кузатилади.

Тожикистон

Тожикистонда қозоқ ва қирғиздаги каби катта фарқлар мавжуд эмас. Асосий фарқ қиймати 115 млн. долларлик бўлган оёқ кийимларда кузатилади.

Хитой томони маълумотларига кўра, Хитойдан Тожикистонга олиб кириладиган беш асосий товарлар электр жиҳозлари, механик қурилмалар, оёқ кийимлар, трикотаж маҳсулотлари ҳамда темир ёки пўлат буюмлар ҳисобланади.

Тожикистон статистикасига кўра, бу беш товарлар қуйидагилар: механик қурилмалар, темир ва пўлат, электр жиҳозлари, темир ёки пўлат буюмлар ва транспорт воситалари.

Ўзбекистон

Ўзбекистон Хитойдан импорт қиладиган беш асосий маҳсулоти борасидаги Хитой ва Ўзбекистон маълумотлари бир-бирига мос тушади. Бироқ электр жиҳозлари импорти борасида фарқ мавжуд –199 млн. доллар.

Туркманистон

Tуркманистонда Хитойдан қандай товарлар ва қандай нархларда импорт қилинаётгани ҳақида маълумот йўқ. Шунинг учун фақат импорт қилинган товарлар бўйича Хитой маълумотлари қўлланилади.

Хитойга кўра, Tуркманистонга олиб келинган бешта асосий маҳсулот механик қурилмалардир; темир ва пўлатдан ясалган буюмлар; электр жиҳозлари; каучук ва ундан тайёрланган маҳсулотлар; пластмассалар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.

Марказий Осиё мамлакатлари экспорти

Марказий Осиё мамлакатлари экспорт хомашё ва табиий ресурслар асосий ўринни эгаллайди.

Марказий Осиёнинг экспорт фаолиятини мониторинг қилиш бўйича маълумотлар Халқаро савдо марказидан (ITC) олинган, унда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва ривожланиш бўйича конферентсияси (UNCTAD) билан бир хил маълумотлар мавжуд.

Италия импорт маълумотларига кўра, Қозоғистондан мамлакатга 2 млрд. доллар миқдорида маҳсулот келиб тушган. Қозоғистон статистикаси шуни кўрсатадики, Италия Қозоғистондан 11,7 млрд долларлик товарларни сотиб олган. Фарқ 9,7 млрд. долларини ташкил этади.

Қозоғистон маълумотларига кўра, Хитойга экспорт ҳажми 6,2 млрд. долларни, Хитой маълумотларига кўра 8,5 млрд. долларни ташкил этади. Фарқ 2,3 млрд. доллар.

Нидерландия маълумотларига кўра, Қозоғистондан 231 млн. долларлик товар ва хизматлар сотиб олинган. Қозоғистон маълумотларига кўра, 6,2 млрд. долларлик экспорт амалга оширилган. Фарқ 5,9 млрд. доллар.

Россия импорт маълумотларига кўра, Ўзбекистондан мамлакатга 1,1 млрд. доллар миқдорида маҳсулот келиб тушган. Ўзбекистон статистикаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Россияга 1,6 млрд. долларлик товарлар экспорт қилган. Фарқ 0,5 млрд. долларни ташкил этади.

Ўзбекистон маълумотларига кўра, Қозоғистонга экспорт ҳажми 1,2 млрд. долларни, Қозоғистон маълумотларига кўра 844 млн. долларни ташкил этади. Фарқ 573 млн. доллар.

Хитой ва Ўзбекистон савдо айланмаси статистикаси борасидаги фарқ 203 млн. долларини ташкил қилади.

Экспорт бўйича Тожикистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари Қозоғистон, Туркия, Швейцария ҳисобланади.

Швейцария маълумотларига кўра, Тожикистондан мамлакатга 213 млн. доллар миқдорида маҳсулот келиб тушган. Тожикистон статистикаси шуни кўрсатадики, мамлакат Швецарияга 1,6 млн. долларлик товарлар экспорт қилган. Фарқ 211 млн. долларини ташкил этади.

Тожикистон маълумотларига кўра, Туркияга экспорт ҳажми 276 млн. долларни, Туркия маълумотларига кўра 201 млн. долларни ташкил этади. Фарқ 75 млн. доллар.

Қозоғистон ва Тожикистон савдо айланмаси статистикаси борасидаги фарқ 23 млн. долларни ташкил қилади.

Макроиқтисодчилар ва божхона ходимларининг айтишича, бунинг сабаби маҳсулот қийматини ўлчашнинг турли хил услубларида бўлиши мумкин. Баъзи давлатлар ҳажм билан бир қаторда харажатларни ҳам ҳисобга олишади ва шу билан товар айирбошлаш ҳажмини оширади. Бундан ташқари, Хитой Марказий Осиёдан бошқа мамлакатларга транзитни Марказий Осиёга тўғридан-тўғри импорт сифатида кўриб чиқади, бу эса Хитой ва ушбу мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг фарқланишига таъсир қилиши мумкин.

Марказий Осиёнинг барча давлатлари асосан хом нефт, олтин, хом алюминий ва нефт газлари экспорт қилади. Марказий Осиё давлатларининг асосий экспорт шериклари - Хитой, Италия, Швейцария, Туркия ва Қозоғистон.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар