Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил 15 декабрь ҳолатига кўра аҳолининг истеъмол саватчасидаги озиқ-овқат нархлари индексини ишлаб чиқилди.
Маълумот учун: индекс гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.
Ягона индексни тузишда, мамлакат аҳолисининг истеъмол одатларини тавсифловчи оғирликлар қўлланилди (яъни, аҳоли ўртасида ушбу маҳсулот қанча кўп истеъмол қилинса, унинг оғирлиги шунча юқори бўлади).
Натижада қуйидагилар аниқланди:
2020 йил 15 декабрь ҳолатига республикада озиқ-овқат нархлари ўтган ҳафтага нисбатан ўсиш суръати +1,58% ни ташкил қилди (1-расм).
1-расм. Истеъмол саватидаги озиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг ўсиш суръати динамикаси (%)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари
Ўтган ҳафта билан таққослаганда буғдой уни ва сабзи нархларида пасайиш кузатилди, (1-жадвал).
Маълумот учун: буғдой унининг нархи 1 килограмм учун ўртача республика бўйича -0,1% ёки 4458 сўмни ташкил этди. Сабзининг ўртача нархида хам пасайиш (-0,1%) кузатилиб, 1 килограмм сабзи нархи 2058 сўмга тенг бўлди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, ўтган ҳафта билан таққослаганда мол гўшти нархи ўзгармади ва 1 килограмм учун республикада ўртача 58305 сўмга тенг бўлди, (1-жадвал).
Мевалар ва сабзавотлар нархи ўтган ҳафтага нисбатан ўсишда давом этмоқда, (1-жадвал).
Маълумот учун: бодринг (+12,0%) ва помидор (+3,5%) каби сабзавотларнинг нархи ўтган ҳафтага нисбатан ошди, ва мос равишда 17092 сўм ва 9281 сўмга тенг бўлди. Узумнинг ўртача нархи +5,4% га ошди ва 14382 сўмни ташкил этди, , (1-жадвал).
Тухум (+2,0%)нархи 10 дона учун 11084 сўмга тенг бўлди. Картошка (+0,9%), ўсимлик ёғи (+0,5%), ва шакар (+0,4%) каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида сезиларли ўсиш кузатилмади, (1-жадвал).
1-жадвал. 15 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши ёки пасайиши
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари
Изоҳ қолдириш