«Миллий банк» акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди

«Миллий банк» акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) акционерлик жамияти («Миллий банк») шаклида қайта ташкил этилди. Бу президентнинг 30 ноябрдаги қарорида кўзда тутилган.

«Миллий банк» қайта ташкил этилаётган Ўзмиллийбанкнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан «Миллий банк»нинг таъсисчиси ҳисобланади

Ҳужжатда «Миллий банк»нинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Хусусан, корпоратив мижозларга инвестицион банкинг, жумладан, ички ва ташқи бозорларда қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.

NBU INVEST GROUP инвестиция компанияси негизида молиявий бозорларда, жумладан, банкнинг даромади чегарасида хўжалик субъектлари устав фондида (100 фоизгача) иштирок этиш орқали инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда иштирокини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда NBU INVEST GROUP акциядорлик жамияти ташкил этилади.

Ўзмиллийбанкнинг хўжалик жамиятлари устав фондидаги акциялар ва улушлар шаклидаги айрим асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади, қолганилари эса сотилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар