“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ (кейинги ўринларда – Ўзмиллийбанк ёки эмитент) томонидан Лондон фонд биржасида 5 йиллик 300 миллион долларга тенг еврооблигациялар муомалага чиқарилди ва шу билан халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Еврооблигацияларнинг дебют эмиссияси Ўзмиллийбанк томонидан Citibank (АҚШ), Natixis (Франция), SMBC Nikko (Япония) ва Газпромбанк (Россия) каби халқаро миқёсда тан олинган андеррайтинг банклари билан биргаликда амалга оширилди.
Жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларининг 70 дан ортиқ глобал халқаро инвесторлари иштирокида глобал аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилди.
Изоҳ қолдириш