Мисрнинг фармацевтик компанияси Ўзбекистонга 20 млн. доллар инвестиция киритмоқчи

Мисрнинг фармацевтик компанияси Ўзбекистонга 20 млн. доллар инвестиция киритмоқчи

4 март куни Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Aбдусаломов ва Мисрнинг Solyphar фармацевтик компанияси раҳбари Умар Aбд ал-Aлим ўртасида “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида махсус лойиҳани амалга ошириш тўғрисида шартнома имзоланди.

Лойиҳа уч босқичда, 80 минг квадрат метр майдонда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қарийб 20 млн. доллар инвестиция йўналтириш кўзда тутилган.

4 март куни Миср фармацевтика компанияси вакили билан Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев ўртасида учрашув ҳам бўлиб ўтди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар