Мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкин

Мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкин

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади.

Ушбу ҳужжат 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар