Солиқ қўмитаси шубҳали корхоналар билан «сохта» операцияларни амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъектини аниқлади

Солиқ қўмитаси шубҳали корхоналар билан «сохта» операцияларни амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъектини аниқлади

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар реестридаги 396 та тадбиркорлик субъекти билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда.

Ушбу масалалар юзасидан ҳар бир ҳудудда ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Ҳозиргача шубҳали корхоналар билан «сохта» операцияларни амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъекти аниқланди.

Ушбу ноқонуний операциялар –
🔹қурилиш соҳасида – 35% (201,9 млрд сўм),
🔹савдо соҳасида – 25% (467,8 млрд сўм),
🔹ишлаб чиқариш соҳасида – 18% (96,7 млрд сўм),
🔹хизмат кўрсатиш соҳасида – 14% (69,5 млрд сўм)
🔹бошқа йўналишларда – 8% (83,5 млрд сўм)ни ташкил этди.

Хусусан, жорий йилнинг 21 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 2 534 та корхонада 534,6 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.
Натижада –

«Сохта» операциялар фактлари (498,9 млрд сўм) тасдиқланди:
– қурилишда 943 та тадбиркорлик субъекти (93,5 млрд сўм);
– савдода 658 та тадбиркорлик субъекти (271,8 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 293 та тадбиркорлик субъекти (30,6 млрд сўм);
– ишлаб чиқаришда 344 та тадбиркорлик субъекти (42 млрд сўм);
– бошқа йўналишларда 154 та тадбиркорлик субъекти (60,8 млрд сўм).

ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти айрим ҳолларда қисман тасдиқланди (8,1 млрд сўм):
– қурилишда 22 та тадбиркорлик субъекти (3,2 млрд сўм);
– савдода 23 та тадбиркорлик субъекти (4,1 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 8 та тадбиркорлик субъекти (507 млн сўм);
– ишлаб чиқаришда 3 та тадбиркорлик субъекти (254,6 млн сўм);
– бошқа йўналишларда 1 та тадбиркорлик субъекти (3,3 млн сўм).

ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олинганлиги бўйича 27,6 млрд сўмлик асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилди. Бунга асосан ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан тезкор жараёнлар бошланди:
– қурилишда 27 та тадбиркорлик субъекти (3,5 млрд сўм);
– савдода 31 та тадбиркорлик субъекти (11,8 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (1,1 млрд сўм);
– ишлаб чиқаришда 11 та тадбиркорлик субъекти (9,7 млрд сўм);
– бошқа йўналишларда 5 та тадбиркорлик субъекти (1,5 млрд сўм).

Камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди:
– қурилишда 37 та тадбиркорлик субъекти (2,7 млрд сўм);
– савдода 57 та тадбиркорлик субъекти (2,1 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (317,4 млн сўм);
– ишлаб чиқаришда 12 та тадбиркорлик субъекти (42,8 млн сўм);
– бошқа йўналишларда 1 та тадбиркорлик субъекти.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар