Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 18 713,2 млрд.сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 17 389,6 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 1 280,1 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 43,5 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 104,8%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Наманган вилоятининг улуши 7,5% ташкил қилди.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 17 311,9 мдрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари 9 248,4 млрд.сўм ва чорвачилик маҳсулотлари 8 063,4 млрд.сўмни ташкил қилди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик маҳсулотларининг энг юқори ҳажми Янгиқўрғон тумани (2694,6 млрд.сўм) ва Наманган шаҳрида (2111,9 млрд.сўм) қайд этилди.
Вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Янгиқўрғон (106,9%), Норин (106,1%) ва Учқўрғон (105,7%) туманларида, паст ўсиш суръатлари эса Чуст (104,0%), Косонсой (104,0%) ва Мингбулоқ (104,1%) туманларида кузатилди.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 5 810,1 минг сўмни ташкил этди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 46,6% чорвачилик, 53,4% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 468 минг тонна дон ва дуккакли дон маҳсулотлари, 613 минг тонна сабзавотлар, 257 минг тонна картошка, 65 минг тонна полиз, 218 минг тонна мева ва резаворлар ва 95 минг тонна узум етиштирилди.
Шунингдек, чорвачиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 132,1 минг тонна гўшт, 577,9 минг тонна сут, 489,3 млн. дона тухум ва 3356,1 тонна балиқчилик овланди.
Жами қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 064 та га етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 8,5%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш