Дастлабки маълумотлар бўйича 2023 йилнинг январь-март ойларида вилоят корхоналари томонидан 4 429,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 104,3% ни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами хажми 3 685,7 млрд. сўмни ёки саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 83,2%ни ташкил этди.
Шунингдек, тоғ-кон саноати - 13,1 млрд. сўм ёки 0,3%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш - 695,9 млрд. сўм ёки 15,7%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш - 34,5 млрд. сўм ёки 0,8%ни ташкил этилгани қайд этилди.
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (31,4%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (26,3%) ва кийим ишлаб чиқариш (11,6%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
Вилоят ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 25,8%ни ташкил этиб, 2021 йил ҳисобот даврига нисбатан 0,8 пунктга ўсган.
Ҳудудлар кесимида саноат ишлаб чиқарилишининг вилоятда жами ҳажмидаги энг юқори улуши Наманган шаҳрига (вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 37%ни) шунингдек, Тўрақўрғон (20,2%), Чуст (7,9%) ва Наманган (6,5%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Энг паст кўрсаткич эса Норин (0,9%) ва Янгиқўрғон (1,9%) туманларида қайд этилди.
Aҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши вилоят бўйича ўртача 1 473,9 минг сўмни ташкил этиб, йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Тўрақўрғон тумани (3 728 минг сўм), Наманган шаҳрида (2 406 минг сўм), Мингбулоқ тумани (1 862,4 минг сўм) ва Наманган туманида (1 530,4 минг сўм) ўртача вилоят даражаси кўрсаткичидан юқорилиги кузатилган.
2023 йилнинг ҳисобот даврида вилоятда 246 дона янги саноат корхоналари ташкил этилиб, жами фаол саноат корхоналар сони 5 789 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 924,4 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 117,9% га кўпайган ҳолда, унинг жами саноатдаги улуши 43,4% ни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг вилоят жами ҳажмидаги энг юқори улуши Наманган шаҳрига тўғри келиб 47,6%ни, шунингдек, Тўрақўрғон туманида 8,9%, Косонсой туманида 8,3%, Чуст туманида 8,0%, Чортоқ туманида 5,5% ва Наманган туманида 4,8%ни ташкил этди.
Шунингдек, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ҳудудлар кесимида юқори даражада ўсиш кўрсаткичи Косонсой (153,9%), Чортоқ (149,3%) туманлари, Наманган шаҳри (129,9%) ва Чуст (117,2%) туманида қайд этилгани кузатилди.
Вилоят бўйича аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ўртача кўрсаткичи 640,4 минг сўм бўлгани ҳолда, Наманган шаҳрида (1 346,4 минг сўм), Косонсой (719,7 минг сўм) ва Тўрақўрғон (718,5 минг сўм) туманларида ўртача вилоят кўрсаткичидан юқорилиги қайд этилди.
Изоҳ қолдириш