2022 йил январь-июнь ойлари давомида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти(ЯҲМ)да кичик бизнеснинг улуши 70%ни ташкил қилган. Иқтисодий фаолият турлари бўйича кичик корхона ва микрофирмаларнинг cаноатдаги улуши 32,0%, қурилиш 63,9%, ва хизматлар кўрсатиш улуши 18,2%ни ташкил қилган.
Вилоятда кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 2 477,7 млрд. сўм қийматидаги саноат махсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7%га ошган.
2022 йил биринчи ярим йиллигида кичик корхона ва микрофирмалар томонидан кўрсатилган хизмат ҳажми 1 240,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 22,3%га ўсган.
Вилоятда чакана савдо айланмаси хажмининг 2 656,0 млрд. сўмлик қисми кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 8,3%га ўсган.
Вилоятдаги умумий овқатланиш корхоналари савдо айланмасида кичик корхона ва микрофирмалардаги улуши 71,2% (97,4 млрд. сўм)ни ташкил этган.
Вилоятда улгуржи савдо айланмаси ҳажмининг 2 882,6 млрд. сўмлик қисмини кичик корхона ва микрофирмалар ташкил етиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 20,5%га ўсган.
Вилоятда қурилиш монтаж ишларининг 1 865,4 млрд. сўмлик қисми кичик корхона ва микрофирмалар томонидан амалга оширилган, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8%га ўсган.
Кичик корхона ва микрофирмаларининг вилоят ташқи савдосидаги улуши 58%ни ташкил этган. 2022 йил биринчи ярим йиллигида кичик корхона ва микрофирмалар томонидан амалга оширилган ташқи савдо ҳажми мос равишда 201,6 млн. АҚШ доллари ва 150,9 млн. АҚШ долларига тенг.
2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, жами кичик корхона ва микрофирмалар сони 30 403 тани ташкил этиб, бундан 1 561 таси кичик корхона ва 28 842 таси микрофирмаларга тўғри келди.
Кичик корхона ва микрофирмалар, асосан, савдо (36%) ва саноат (24%) соҳаларида фаолият юритган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2%) ва ахборот ва алоқа (2%) соҳаларида эса фаолият юритадиган кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши нисбатан паст эканлиги қайд этилган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони
Наманган вилоятида мазкур даврда жами 2890 та янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этилди (2021 йил мос ойларига нисбатан 15%га камайган). Вилоятда рўйхатдан ўтган жами кичик корхона ва микрофирмалар сони 31 914 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6%га ўсган.
Мазкур кичик корхона ва микрофирмаларнинг 95,3%и фаолият юритаётганлиги қайд этилди. Фаолияти тўхтатилган кичик корхона ва микрофирмалар сони 1228 тани ташкил этган.
Наманган вилоятида кичик корхона ва микрофирмалар туман(шаҳар)лар кесимида
Кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми Наманган шаҳри (33%), Чуст (8%), Уйчи (7%) ва Наманган (7%) туманларига тўғри келади. Мингбулоқ (4%) туманида эса кичик корхона ва микрофирмаларнинг нисбатан паст улушда эканлиги қайд этилган.
Изоҳ қолдириш