Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилнинг дастлабки 9 ойида Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $1 019 млн.ни ташкил этган. Хусусан, экспорт хажми $413 млн. (товарлар - $410 млн. , хизматлар - $3 млн.) ва импорт хажми $607 млн. (товарлар - $607 млн. , хизматлар - $0 млн.) ни ташкил қилган. Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8% (экспорт – -4,8% (камайган), импорт – +20,4% (ўсган))га ўсганини кўрсатади.
Хозирги кунда Наманган вилояти дунёнинг 75 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. 2023 йил январь-сентябрь ойларида МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми - $487 млн.ни (46,4%) ва дунёнинг бошқа давлатлари билан $533 млн.ни (53,6%) ташкил қилган.
Мамлакатлар кесимида қаралганда, вилоятнинг асосий экспорт улуши Россия ($232 млн.), Қозоғистон ($33 млн.), Хитой ($30 млн.), Туркия ($29 млн.) ва давлатлари хиссасига, юқори импорт улуши эса Хитой ($198 млн.), Россия ($83 млн.), Туркия ($51 млн.) ва Қозоғистон ($47 млн.) давлатлари хиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида экспорт ҳажми бўйича Наманган шаҳри ($147 млн.), Тўрақўрғон ($94 млн.) ва Косонсой ($52 млн.) вилоятда юқори натижаларни кўрсатган. Маҳсулот импортида Наманган шаҳри ($307 млн.), Тўрақўрғон ($51 млн.) ва Норин ($7 млн.) туманлари юқори импорт кўрсаткичларини қайд этган.
Экспортга йўналтирилган махсулотларнинг асосий таркибини (қимматбахо металлардан ташқари) саноат махсулотлари (49%), хар ҳил тайёр махсулотлар (25,3%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (15,4%) ташкил этган. Шунингдек, қиймати $229 млн.ни ташкил этувчи 66 турдаги тўқимачилик махсулоти дунёнинг 29 та давлатига экспорт қилинган (умумий экспортнинг 55,6%). Машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (31,9%), саноат товарлари (23,9%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (17,1%) импортнинг асосий қисмини ташкил қилган.
Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Изоҳ қолдириш