Наманган вилоятининг демографик ҳолати таҳлили

Наманган вилоятининг демографик ҳолати таҳлили

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Наманган вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони 2023 йил бошига нисбатан 68,6 минг кишига ёки 2,3%га кўпайиб, жами 3 066 минг кишини ташкил этмоқда.

Жумладан, шаҳар аҳолиси 1 989 минг кишига (жами аҳолининг 64,9%), қишлоқ аҳолиси эса 1 077 минг кишига (жами алоҳилинг 35,1%) етган.

Наманган вилояти аҳоли сони бўйича республикада Самарқанд (4 209 минг), Фарғона (4 062 минг), Қашқадарё (3 561 минг) ва Андижон (3 394 минг) дан кейин 5-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра аҳоли сонининг тақсимланиши 1 558 минг эркаклар (50,8%), 1 507 минг (49,2%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, вилоят аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74 ёшни ташкил этган (эркаклар учун 72,9 ёш, аёллар учун 76,0 ёш).

2023 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида вилоятда қайд этилган туғилишлар сони 84,5 мингтани, ўлимлар сони 13,8 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 23,3 мингтани ва никоҳдан ажралишлар сони 4,4 мингтани ташкил этган.

Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 2,6 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган бўлса 4,7 минг киши доимий яшаш мақсадида вилоятдан кўчиб кетган.

Ҳудудлар кесимида қаралганда, Наманган шаҳри (697 минг), Чуст (286 минг) ва Тўрақўрғон тумани (245 минг) вилоятдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.

Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 412 киши тўғри келиб, Наманган шаҳри (4 643 киши), Наманган тумани (963 киши) ва Тўрақўрғон тумани (908 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига кирган.

Баҳодир Холмирзаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар