2021 йилда вилоятдаги улгуржи савдо товар айланмасининг ҳажми 87 612 млрд сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 42,7%га ортган. Вилоятнинг чакана савдо товар айланмаси ҳажми эса 15 191,6 млрд сўмни ташкил этган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 11,8 %га ортган.
Шаҳар жойларида овқатланиш ташкилотларини қўшган ҳолда, чакана савдо товар айланмаси ҳажми 143 551,0 млрд сўмни, қишлоқ жойларида эса 26 057,5 млрд сўмни ташкил этган. Вилоятдаги чакана савдо товар айланмаси таркибида ноозиқ-овқат товарлар ҳажми 92410,8 млрд сўмни, озиқ-овқат товарлар ҳажми эса 77197,7 млрд сўмни ташкил этган.
Вилоятдаги чакана савдо товар айланмаси ҳажми туманлар кесимида таҳлил қилинганда, Наманган шаҳри (40,9%), Поп (8,7%) ва Чуст (8,1%) туманлари юқори кўрсаткични ташкил қилган. Мингбулоқ туманининг умумий чакана савдодаги улуши эса 2,5%ни ташкил этади.
2021 йилда чакана савдо товар айланмасининг 2020 йилга нисбатан юқори ўсиш суръати Наманган (22,6%), Мингбулоқ (16,9%) ва Тўрақўрғон(16,4%) туманларида кузатилди.
Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмасининг вилоятда ўртача қиймати 5239,7 минг сўмни ташкил қилган. Наманган (9 511,9 минг сўм) шаҳри, Поп (5 909,4 минг сўм) ва Норин(5 602,4 минг сўм) туманларида аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо товар айланмаси ҳажми юқори кўрсаткични ташкил қилган. Чортоқ (2996,7 минг сўм), Мингбулоқ (2954,3 минг сўм) ва Уйчи (2952,3 минг сўм) туманларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.
Шоирахон Нурдинова
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш