Жумладан, 2022 йил январь-декабрь ойларининг меҳнат ресурслари балансига кўра Навоий вилоятида ўртача доимий аҳоли 1 044 668 нафарни ташкил этиб, шундан меҳнат ресурслари 570 239 нафар, иқтисодий фаол аҳоли 450 315 нафар, банд бўлган аҳоли 414 067 нафар (шундан, расмий секторда бандлар 289 825 нафар, норасмий секторда бандлар 97 291 нафар ва четга кетганлар 26 951 нафар)ни ташкил этди. Бундан келиб чиқиб, ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ишсизлар 36 248 нафарни ва ишсизлик даражаси 8,0%ни ташкил этди.
Ишсизлик даражаси ҳудудлар кесимида қаралганда, Хатирчи туманида бу кўрсаткич 9,3%, Нурота т. – 9,3%, Томди т. – 9,1%, Навбаҳор т. – 8,9%, Қизилтепа т. – 8,8%, Конимех т. – 8,7%, Кармана т. – 8,5% ва Учқудуқ т. – 8,2%ни ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан юқори ҳисобланади.
Вилоятда кўрилган чора-тадбир натижасида 2022 йилда 189 882 нафар аҳоли доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишга жалб қилинди.
Мазкур кўрсаткич тармоқ ва соҳалар кесимида ўрганилганда, молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида 52 821 нафар (шундан, хизматлар кўрсатиш, сервис ва савдо соҳасида 32 849 нафар, ҳунармандчиликда – 5 642 нафар, бошқа тадбиркорлик йўналишларида 16 443 нафар), қурилиш, транспорт ва коммунал соҳасида 4 516 нафар, инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида 10 187 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 110 154 нафар (шундан, пиллачилик соҳасида 36 065 нафар, аҳоли томорқасини тартибга солиш ҳисобига – 74 089 нафар) ҳамда туризмни ривожлантириш ва маданият соҳасида 12 204 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди. Фақатгина, Томди туманида аҳолини бандлигини таъминлаш режаси 93,6%га (инвестициялар ҳамда маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида режа 68%) ижро этилди.
Вилоятда, айниқса, ишсизлик даражаси оғир бўлган ҳудудларда аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни давом эттириш мақсадида 2023 йил давомида туман ва шаҳарларда яшовчи жами 240 000 нафар аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларга жалб қилиш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринларининг 78 725 таси доимий, 105 792 таси мавсумий, 55 483 таси норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига яратилади.
Прогноз кўрсаткичлар тармоқлар кесимида қўйидаги кўринишга эга бўлади. Хусусан, инвестиция дастурлари доирасида янги лойиҳани ишга тушириш ҳисобига жами 13 005 та иш ўринлари, шундан, тармоқ дастурлари ҳисобига – 3 186 та ва ҳудудий инвестиция дастурлари ҳисобига 9 819 та иш ўрни яратилади.
Шунингдек, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги йўналишида жами 114 460 нафар, шундан, фермер хўжаликлари ва агрокластерларда 4 639 нафар, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш ҳисобига 19 200 нафар, такрорий экин учун ер ажратиш ҳисобига 5 923 нафар, томорқа хизматида 7 800 нафар, пиллачилик соҳасида 72 160 нафар ва сув хўжалиги ва ўрмон хўжалигида 1 260 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, хизматлар ва тадбиркорлик йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда 112 535 нафар (шундан 48 552 нафар доимий, 8 200 нафар мавсумий ва 55 483 нафар норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига) фуқароларнинг бандлиги таъминлаш кўзда тутилган.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, савдо ва сервис йўналишида 28 364 нафар, микролойиҳалар ва микро марказлар ҳисобига 7 077 нафар, касаначилик, вақтинчалик ишларда банд қилиш ва қурилиш бригадалари ташкил қилиш ҳисобига 6 600 нафар, ҳунармандчилик йўналишида 2 395 нафар, қурилиши, коммунал соҳа ва ободонлаштириш йўналишидаги хизматларда 3 314 нафар, туризм ва маданият соҳалари йўналишидаги хизматларда 9 302 нафар, норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш орқали 30 376 нафар ва бўш иш ўринга ишга жойлаш ҳисобига 19 539 нафар ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
Жорий йилда ишсизлик даражаси юқори бўлган Хатирчи туманида 50 000 нафар (шундан тадбиркорлик йўналишида 1 447 нафар), Қизилтепа туманида – 39 644 нафар (1 455 нафар), Навбаҳор туманида – 33 892 нафар (1 113 нафар), Кармана туманида – 32 901 нафар (1 865 нафар), Навоий шаҳрида – 27 334 нафар (1 700 нафар), Нурота туманида – 20 326 нафар (627 нафар) ва Конимех туманида –14 655 нафар (1 064 нафар) аҳолини доимий ва мавсумий ишларга бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш