Ноябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторида инфляция 1,2% ни ташкил этди

Ноябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторида инфляция 1,2% ни ташкил этди

2021 йилнинг ноябрь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари индекси (ИНИ) 1,2 % ни ташкил этди.

Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6 % ни, йиллик нисбатда эса 10,3 % ни ташкил этди.

2021 йилнинг ноябрь ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,9 % га ошди. Ушбу даврда, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,8 % га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5 % га ошди.

Йиллик нисбатда, 2021 йилнинг ноябрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 13,4 % га ошиб, учта асосий гуруҳлар орасида нархлар ошиши бўйича етакчи бўлди. 2020 йилнинг октябрь ойидан ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 7,9 % га, хизматлар – 8,1 % га ошган.

Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки ўн бир ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар ошиши бўйича етакчиликни ушлаб туришда давом этмоқда (10,8 %). Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ушбу даврда 7 % га, хизматлар – 7,1 % га қимматлашган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошишининг жорий йилнинг январь-ноябридаги умумий ИНИ ўсишидаги таъсири улуши умумий ИНИ умумий ошишининг 52,9 %ига етди (жорий йилнинг январь-октябрида 50,4 %). Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳиссасига нархлар ўзгаришини кузатиш учун қамраб олинган барча товарлар ва хизматлар умумий таъсирининг 28,0 %и ва хизматлар ҳиссасига 19,1 % и тўғри келди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Жорий йилнинг ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 1,9 % ни ташкил этди. 2020 йилнинг ноябрида ушбу кўрсаткич 0,5 фоиз бандга ва 2019 йилнинг ноябрь ойида эса 1,1 фоиз бандга паст бўлган.

2021 йилнинг ноябрь ойида ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси 13,4 % ни ташкил этди. Бу 2020 ва 2019 йилларнинг мос давридаги кўрсаткичлардан мос равишда 2,9 ва 5,0 фоиз бандларга паст бўлди. Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки ўн ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 10,8 % га қимматлашиб, 2020 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 1,8 фоиз бандга ва 2019 йилнинг январь-ноябридаги мос кўрсаткичдан 4,0 фоиз бандга паст бўлди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари

Жорий йилнинг ноябрь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 0,8 % ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич жорий йил январь-ноябрдаги ўртача ойлик ўсиш суръатидан 0,2 фоиз бандга баланд, 2020 йилдаги ноябрь ойидаги кўрсаткичдан 0,1 фоиз бандга паст ва 2019 йилдаги мос кўрсаткич даражасида бўлди.

Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси жорий йилнинг ноябридаги 7,9 % га етиб, ўтган йилнинг ноябрдаги кўрсаткичдан 0,4 фоиз бандга ва 2019 йил ноябрдаги кўрсаткичдан 3,9 фоиз бандга паст бўлди. 2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқатлар 7,0 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-ноябридаги кўрсаткичдан 0,8 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 3,4 фоиз бандга паст бўлди.

Хизматлар

2021 йилнинг ноябрь ойида хизматлар ой давомида 0,5 % га қимматлашди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг ноябрь ойидаги кўрсаткичдан 0,4 фоиз бандга паст ва 2019 йил ноябрь ойидаги кўрсаткичдан 0,1 фоиз бандга паст бўлди.

Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш суръати 2021 йилнинг ноябрь ойида 8,1 % ни ташкил этиб, бу 2020 йилнинг ноябридаги кўрсаткичдан 1,6 фоиз бандга баланд ва 2019 йилнинг ноябридаги кўрсаткичдан 8,2 фоиз бандга паст бўлди. 2021 йил бошидан хизматлар 7,1 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-ноябридаги кўрсаткичдан 1,0 фоиз бандга баланд ва 2019 йилги мос кўрсаткичдан 7,8 фоиз бандга паст бўлди.

Маҳсулотларнинг асосий гуруҳлари орасида 2021 йилнинг январь-ноябрида нархлар ошиши бўйича етакчиликда ёғ-мой маҳсулотлари (25 %), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (13,6 %) ҳамда шакар, қандолат маҳсулотлари ва дисертлар (13 %) ўрин олган.

Юқорида қайд этилган гуруҳлар йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича ҳам етакчилик қилди. Шундай қилиб, ёғ-мой маҳсулотлари 2020 йилнинг ноябрига нисбатан 28,6 %га, сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар 23,8 %га, шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар 14,7 %га қимматлашган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар