Обид Ҳакимов 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг мазмун моҳияти тўғрисида гапирди (+видео)

Обид Ҳакимов 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг мазмун моҳияти тўғрисида гапирди (+видео)

Биз 2017-2021 йиллар учун ишлаб чиқилган Ўзбкистон Республикасининг илк Стратегиясини мана якунига етяпмиз. Бу Стратегияни натижалари нима бўлди дейдиган бўлсак, иқтисодчи сифатида шуни айтишим керакки, энг аввало ялпи ички маҳсулотимиз 24 фоизга, саноат маҳсулотларимиз 34 фоизга ошди.

Экспорт товар ва хизматларини қарайдиган бўлсак, бир ярим баробарга ва бундан ташқари миллиардлаб инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилишга эришдик ва мана шуни натижасида ҳақиқатданам Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолатида кескин бурилиш содир бўлди десак, бу хато бўлмайди. Ва мана шу қилинаётган ислоҳотларни яна давом эттирган ҳолда биз 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Стратегияни халқ муҳокамасига қўйиш арафасида турибмиз.

Бу Стратегия давлатимиз раҳбари ўша ўзларини сайлов олди дастурларида айтиб ўтганларидек, мамлакатимиз иқтисодиётида жон бошига тўғри келадиган маҳсулотни 1700 доллардан 2800 долларгача етказиш, яъни 60 фоизга ўстириш ва ундан ташқари саноат маҳсулотларини 40 фоизга ўстириш ва юзлаб яна миллиардлаб инвестицияларни жалб қилиш каби катта бир мақсадларни ўз олдига қўйган Старатегиядир.

Бу Стратегияни иқтисодий йўналиш бўйича айтадиган бўлсак, биз ҳозир иқтисодиётимизни дадил бир йўлга қўйиб олдик, бу кейинги 5 йилда иқтисодиётимиздаги янаям жаҳон иқтисодиётида рақобатбордош бўла оладиган мамлакатимиз иқтисодиётини шу самарадорлигини оширишга қаратилган. Бу нима дегани, масалан айтайлик, мамлакатимизда энг олди энергия самарадорлигини ошириш ва ёки бўлмаса меҳнат унумдорлигини ошириш ёки сувдан фойдаланиш технологиясини жорий этиш орқали мамлакатимиз, минтақамизда ҳақиқатданам долзарб бўлиб турган сув ёки иқлимни кучайиши билан бўладиган муаммоларни олдини олиш бизнинг олдимизда турган вазифалардан бири. Бунинг натижасида фақатгина ўша аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни оширибгина қолмасдан, демак яна мамлакатимиз иқтисодиётини минтақада ёки жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнини топишига ёки рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган катта бир чора-тадбирлар дастурини ўз ичига қамраб олган Стратегия бўлади.

Саноат бу ривожланаётган мамлакатларда меҳнат унумдорлигини ўстиришга энг катта туртки берадиган соҳалардан бири ҳисобланади. Масалан, мана шу саноат соҳасини қарайдиган бўлсак, биргина мисни қайта ишлаш саноати соҳасида ҳам кейинги 5 йилни ичида 8 млрд долларлик маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган катта лойиҳаларни амалга ошириш. Мана яқинда кўриб ўтдик, Олмалиқ кон металлургия комбинатини кенгайтирилиши ёки бўлмаса айтайлик ёқилғи энергетика соҳасида мана шу GTL заводимизни янги ишга тушиши ва ундан ташқари энг катта ўша саноатимизда кескин ўзгариш қиладиган соҳалардан бири химия саноатида 2,5 млрд долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида янги бир химия саноати кластерлари амалга оширилади. Ундан ташқари, масалан, айтайлик электротехника саноатида катта чора-тадбирлар кўзда тутилган ва ҳозирда мамлкатимиз иқтисодиётини бир устивор, айтадиган бўлсак солиштирма афзалликка эга бўлган соҳалардан биттаси бу текстиль, яъни тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича ҳам жуда катта чора-тадбирлар амалга оширилади. Ва бунга туртки берадиган қишлоқ хўжалиги соҳасини келгусида ҳосилдорлигини ёки қишлоқ хўжалигида ҳар бир гектардан оладиган даромадларимизни икки баробардан ошириш ва ўртача ҳар йили қишлоқ хўжалиги соҳасини камида 5 фоизга ўстириш каби мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу дастурларни ишлаб чиқишда юзлаб давлат вазирликлари, агентликлари ва қўмиталари орасида мукаммал равишда ишлаб чиқилган дастур бўлди. Бундан ташқари ҳар бир дастурни саноат соҳаси бўйича деймизми ёки биронта бошқа соҳалар бўйича ишлаб чиқарилгандан ташқари бу ҳар битта ўша қилинадиган ишлар ҳудудлар кесимида ҳудудлар билан ўша маҳаллий давлат органлари билан ҳам бевосита келишилган, ҳар томонлама мантиқий бир бирига боғлиқ бўлган дастур сифатида ишлаб чиқилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар