Бугунги кунда Ўзбекистонда 32 та тижорат банки фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий йил июнь ойи статистик маълумотларига кўра, банклар томонидан истеъмол кредитлари учун жами 2,160 млрд сўм маблағ ажратилди.
Истеъмол кредити-фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) ни сотиб олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида ўз фаолияти натижаларидан даромад олган жисмоний шахсларга тақдим этиладиган кредит.
Истеъмол кредитлари сотиб олинган товар ёки хизматлар суммасининг 100 фоизигача берилади. Истеъмол кредитининг объекти жисмоний шахснинг истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўлиши мумкин.
Молиявий истеъмол кредитларини бериш ва уларни қайтариш миллий валюта – "сўм"да амалга оширилади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистондаги 32 та банкдан истеъмол кредитлари фақат 19 та банк томонидан берилмоқда.
Қуйидаги банклар аҳолига истеъмол кредитлари бермайди: «Агробанк», «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Халқ банк», «Tenge Bank», «TBC Bank», «Капиталбанк», «Ўзагроэкспортбанк», «Анорбанк», «Туркистон Банк», «Мадад Инвест Банк» (таҳр. Веб-сайтида ҳеч қандай маълумот йўқ) «Ўзбекистон КДБ Банк », «Hi-Tech Bank».
Ҳисоб-китобларга кўра, "Садерат" банки истеъмол кредитлари бўйича рейтингнинг етакчисига айланди. Ушбу банк курси бўйича атиги 4-ўринни эгаллашига қарамай, уч йил муддатга 540 млн. сўмлик энг катта кредит суммасини тақдим этади.
Ўзбекистон тижорат банкларида энг даромадли истеъмол кредитлари рейтинги (2021 йил октябрь)
*Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази методикаси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилди
Иккинчи ўринни «Ипотека Банк» эгаллади, бу банк истеъмол кредитини икки йил муддатга энг паст ставка бўйича17% дан беради. Аммо кредитнинг максимал миқдори 22 млн. сўмдан бироз кўпроқ бўлади.
«Қишлоқ қурилиш банк» биринчи етакчи учликни ёпади, унда 5 йил ичида энг узоқ муддатга истеъмол кредитини олиш мумкин бўлади. Фоиз ставкаси йиллик 27% ни ташкил қилади.
__________________________________________________________________________________________________________
Микроқарзлар банклар томонидан фақат жисмоний шахсларга қайтариш, тезкорлик ва тўлов шартлари асосида берилади. Шу билан бирга, микроқарзлар миқдори қарз олувчининг тўлов қобилиятига боғлиқ, аммо 50 млн. сўмдан ошмаслиги керак. Микроқарзни бериш нақд пул бериш ёки маблағларни банк картасига ўтказиш йўли билан миллий валютада амалга оширилади. Банк картаси ҳам дебет, ҳам кредит бўлиши мумкин.
Бугунги кунга келиб, Ўзбекистондаги 18 та банкдан микроқарз олиш мумкин. Микроқарз бермайдиган банклар орасида: «Инфин Банк», «Асака Банк», «Халқ Банк», «Микрокредитбанк», «Давр Банк», «Капиталбанк», «Универсал Банк», «Ziraat Bank», «Ўзагроэкспортбанк», «Туркистон Банк», «Мадад Инвест Банк», «Ўзбекистан КДБ Банк», «Садерат Банк», «Hi-Tech Bank».
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда энг фойдали микроқарзни «Трастбанк»дан камида 22% ставкада икки йил муддатга олиш мумкин. Шу билан бирга, микроқарз миқдори максимал 50 миллион сўмни ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, минимал 22% ставкада микроқарзни «Ипотека банк»дан ҳам олиш мумкин. Бироқ, бу ҳолда сумма икки баравар камаяди ва 24 миллион сўмдан сал ошади. Шу билан бирга, 50 миллион сўмлик микроқарзларнинг максимал миқдори мамлакатнинг яна 11 банки томонидан берилади.
Ўзбекистон тижорат банкларида энг фойдали микроқарзлар рейтинги (2021 йил октябрь)
*Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази методологияси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилди
Энг "қиммат" микрокредит «Анор банк» томонидан йиллик 50% ставкасида берилади.
Кредитлар бўйича маълумотлар шарҳ эълон қилинган вақт учун мавжуд. Кредит шартлари ўзгариши мумкин.
Гулруҳ Ризаева,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида иш ўрганувчиси
Латофат Бўриева таржимаси
Изоҳ қолдириш