Олий ва ўрта махсус таълими тизимида қарийб 14 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълими тизимида қарийб 14 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ой мобайнида қарийб 14 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.

"Ушбу миқдордан 5 млрд. 493,2 млн. сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинди. 4 млрд. 979,3 млн. сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб тикланди. 996,2 млн. сўмлик қисми (ортиқча тўланган иш ҳақи ва бошқа ҳисоб-китоблар) кейинги ойларда ҳисоб-китоб қилиш учун ундирувга қаратилди", дейди Салоҳиддин Тошматов.

Бундан ташқари, 2 та олий таълим ҳамда 8 та касбий таълим муассасасида аниқланган 2 млрд. 136,6 млн. сўмлик хато ва камчиликда жиноят аломатлари мавжудлиги сабаб ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, молиявий камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 33 нафарига нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 21 нафари лавозимидан озод этилган.

Камчилик ва хато сабаблари ҳамда айнан қайси ҳолатда кўпроқ йўл қўйилганлиги тўғрисида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар