Осиё тараққиёт банки экологик тоза транспортни ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Осиё тараққиёт банки экологик тоза транспортни ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Осиё тараққиёт банки маслаҳат кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда электр энергияси билан ишлайдиган транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мақсад субсидия ажратишда иқтисодий оқибатларни баҳолаш

Осиё тараққиёт банки миссиясининг мақсади Ўзбекистонда электр транспортини ривожлантириш сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқишда ўз маслаҳатлари билан иштирок этишдан иборат. Шунингдек, электр билан ҳаракатланувчи транспортларнинг атроф-муҳитга таъсирини таҳлил қилиш, солиқ, тарифлаш, субсидия ажратишда иқтисодий оқибатларни баҳолашдир.

Электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситалари ишлаб чиқарилади

Учрашувда техник ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари, ресурсларни тежаш, батареялар ишлаб чиқариш, электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларини босқичма-босқич жорий этишнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Бу борада тегишли стандартларни амалга ошириш, зарур инфратузилмани яратиш кераклиги қайд этилди.

Электр транспортини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда электр транспортини ривожлантириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида кўриб чиқилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар