Ўзбекистон 11 та мамлакатга карам экспорт қилди

Ўзбекистон 11 та мамлакатга карам экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 11 та хорижий мамлакатларга қиймати 18, 4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган карам экспорт қилган.

Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:

  1. Қозоғистон – 8,7 млн.
  2. Россия – 8,1 млн.
  3. Қирғиз Республикаси – 524,5 минг
  4. Украина – 518,5 минг
  5. Беларусь – 475,8 минг
  6. Бошқалар – 94,7 минг АҚШ доллари

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида ҳудудлар орасида Сурхондарё вилояти энг кўп яъни, қиймати 4 438,5 минг АҚШ долларига тенг бўлган карам экспорт қилган. Бу кўрсаткич жами карам экспортининг 24,1 % ни ташкил этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар