Ўзбекистон 2021 йил январь ойида 40,8 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

Ўзбекистон 2021 йил январь ойида 40,8 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

Ўзбекистонда 2021 йил январь ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисми бўлган 40,8 млн AҚШ доллари қийматли 63,8 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинган. Бунда 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2 372,1 млн AҚШ долларида ўсиш кузатилиб, 6,2% га кўпайди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркибига қаралса, 25,4 млн AҚШ долларига тенг 46,9 минг тонна сабзавот, шунингдек, 7,1 млн AҚШ доллари қийматидаги 8,8 минг тонна мева ва резаворлар экспорт қилинди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Қозоғистон, Хитой, Россия ҳамда Қирғизистон ҳиссасига тўғри келган.

Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги ва боғдорчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани боис, экспорт қилинаётган мева ва сабзавотларнинг улуши 5,9% ни ташкил этди.

Мева ва сабзавотлар экспортининг қиймат жиҳатидан энг катта ҳажми Қозоғистонга тўғри келади (мева ва сабзавотлар экспорти умумий ҳажмининг 19,8 фоизи), бу Aфғонистонга экспорт ҳажмидан 2,7 баравар кўпдир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар