Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади

Ўзбекистон электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси буйича дунё мамлакатлари рейтингида 6 поғона пастлади. БМТнинг электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича янги сўровида (UN E-Government Survey, PDF) Ўзбекистон 193 давлат орасида 87-ўринни эгаллади.

Икки йилда бир марта нашр этиладиган сўров натижаларида таъкидланишича, инфратузилманинг секин ривожланишига қарамай, Ўзбекистонда онлайн хизматлар кўрсатиш яхшиланди.

Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси (E-Government Development Index, EGDI) 0,66 ни (2018 йилда — 0,62) ташкил этди, бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан 0,60 га юқоридир. Ушбу рейтинги пешқадами — Даниянинг кўрсаткичи — 0,97. Осиё мамлакатлари орасида пешқадам Жанубий Корея — 0,95. Қозоғистон эса Марказий Осиё минтақасида пешқадамга айланган — 0,83 (2018 йилда — 0,75).

EGDI учта кичик индексдан иборат: телекоммуникация инфратузилмаси индекси, инсон капитали индекси ва онлайн хизматлар индекси. Ўзбекистонда бу кўрсаткичлар мос равишда 0,47, 0,74 ва 0,78 ни ташкил этди.

Шарҳнинг иккинчи асосий кўрсаткичи — Электрон иштирок этиш индекси (E-Participation Index, EPI) бўйича Ўзбекистон ўз позициясини 15 пунктга яхшилади ва 59-ўриндан 46-ўринга кўтарилди. 0.80 индексига эга бўлган Ўзбекистон EPI даражаси юқори бўлган давлатлар гуруҳига кирди.

Электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси шарҳи БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти томонидан ҳар икки йилда бир марта эълон қилинади. Бу БМТга аъзо барча давлатлар электрон ҳукуматларининг ривожланиш даражасини баҳолайдиган ягона глобал ҳисоботдир.

Электрон ҳукумат чекка ёки ночор жамоаларда яшовчи аҳолига тўғридан-тўғри ўзаро алоқа қилиш имкониятини яратади, шунингдек, уларга хизматларни тақдим этишда ёрдам беради. Электрон ҳукумат нафақат хизматларни тақдим этишда, балки рақамли саводхонликни, рақамли интеграцияни, рақамли кириш ва рақамли идентификацияни кучайтиришда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Электрон ҳукуматни ривожлантиришда мамлакатлар ресурсларининг чекланганлиги, рақамли инфратузилманинг йўқлиги ва имкониятларнинг етарли эмаслиги каби муаммоларга дуч келишади.

Ҳисоботда айтилишича, COVID-19 пандемияси электрон ҳукуматларнинг ролини кучайтирди. Чунки ижтимоий масофани сақлаш интерактив таъсирнинг кучайишига олиб келади ва бунинг натижасида рақамли хизматлар кенг ривожланмоқда. Электрон ҳукумат платформаларидан, шунингдек, инқирозлардан инновацион усуллар билан чиқиб кетишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Масофавий фаолият зарур ҳисобланганда, электрон ҳукумат воситалари ҳаётий аҳамиятга эга бўлади. Кучли ва умумбашарий электрон ҳукумат тизимларига эга бўлган давлатлар аниқ ва тегишли маълумотларни жамоатчиликка, маҳаллий ҳокимият органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларига тақдим эта олишди. Шунингдек, ривожланган электрон ҳукуматлар хизмат кўрсатувчи провайдерлар билан ҳамкорликда нотўғри маълумотлар тарқалишини камайтириш ва киберхавфсизлик, маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш каби имкониятига эга бўлишди.

Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича Собиқ Иттифоқ мамлакатларининг рейтинги

Мамлакат

Позицияси

Козоғистон

29

Россия

36

Беларусь

40

Грузия

65

Арманистон

68

Украина

69

Озарбайжон

70

Молдавия

79

Қирғизистон

83

Ўзбекистон

87

Тожикистон

133

Туркманистон

158

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар