Ўзбекистон Марказий Осиёда очиқ маълумотлар порталларининг энг кенг қамровли рўйхатига киритилган биринчи мамлакат бўлди

Ўзбекистон Марказий Осиёда очиқ маълумотлар порталларининг энг кенг қамровли рўйхатига киритилган биринчи мамлакат бўлди

DataPortals.org бу дунёдаги очиқ маълумотлар порталларининг тўлиқ рўйхати бўлиб, у маҳаллий, минтақавий ва миллий ҳукуматлар, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар ва кўплаб нодавлат ташкилотлар вакиллари, шу жумладан, бутун дунёдаги етакчи очиқ маълумотлар мутахассислари гуруҳи томонидан назорат қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.gov.uz ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти stat.uz DataPortals.org кенг қамровли рўйхатига кириш ва унга мос келиши учун экспертлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, муҳокама қилинган.

Ҳозирги вақтда 589 та очиқ маълумотлар порталлари мазкур кенг қамровли рўйхатга киритилган.

Aйни кунга қадар, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ушбу рўйхатга иккита очиқ маълумот манбасига эга бўлган ягона мамлакат сифатида киритилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар