Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш 2021 йил 1 март кунидан бошланади

Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш 2021 йил 1 март кунидан бошланади

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2021 йил Давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Мазкур вазифани бажариш муддати этиб 2021 йил 1 март санаси қайд этилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, сайлов жараёнларини ташкиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш ҳамда аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар