Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) жаҳон миқёсида юксак эътирофга сазовор бўлиб, волфрам саноатидаги энг нуфузли ташкилот – Халқаро волфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ушбу ташкилотга аъзо бўлган илк давлат сифатида тарихга кирди.
Ўзбекистоннинг ITIA аъзолигига қабул қилиниши – бу мамлакатнинг волфрам саноатидаги салоҳияти халқаро миқёсда тан олинганининг исботидир. ЎзТМК ушбу ташкилотга аъзо бўлган ҳолда жаҳон волфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Халқаро волфрам саноати ассоциациясининг аъзоси бўлиш ЎзТМК учун бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик маълумотлар олиш, йиллик йирик хорижий тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
Ассоциациянинг асосий мақсади – волфрамнинг глобал ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши ва истеъмол бозорларини таҳлил қилиш, соҳани рақамли ва аналитик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, илмий ёндашувлар ва барқарор ечимларни илгари суришдир. ITIA бугунги кунда Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компания ва илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш