Ўзбекистонда 11 та янги гидро электр станцияси қурилади

Ўзбекистонда 11 та янги гидро электр станцияси қурилади

Ўзбекистонда 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, қўшимча 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 майдаги қарори билан 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланган эди. Бу дастурга жами 3 миллиард 400 миллион долларлик 65 лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган. Бугунги кунда 1 минг 100 мегаваттлик 12 та лойиҳа ишга туширилган. 950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда.

Жорий йилда умумий қиймати 1 миллиард 420 миллион доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган. Хусусан, 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар