Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази апрель ойи учун Ишбилармонлик фаоллиги индексини эълон қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази апрель ойи учун Ишбилармонлик фаоллиги индексини эълон қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил апрель ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2020 йил март ойига нисбатан – 859 бирликни (пасайиш – 14,1%);
  • 2019 йилнинг апрель ойига нисбатан – 963 бирликни (пасайиш – 3,7%);
  • 2015 йил январь ойига нисбатан – 1372 бирликни (ўсиш – 37,2%).

Жорий йилнинг апрель ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси нафақат олдинги ойга, балки ўтган йилнинг шу ойига нисбатан ҳам салбий ўзгаришлар кузатилди. Индекс пасайишининг асосий сабаби 2020 йил март ойи охирида республиканинг барча ҳудудларида карантин жорий этилганлиги ҳисобланади.

1-расм. 2020 йилнинг апрель ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 14,1 фоизга пасайган

Компонентлар даражасида турлича ўзгаришлар бўлган

2020 йилнинг апрель ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 14,1 фоизга кескин равишда тушиб кетиб, 859 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 29,3 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 8,7 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 8,7 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 75,0 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Навоий вилоятида энг юқори кўрсаткич қайд этилган

2020 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 6 та ҳудудда ўтган ойга (2020 йил март) нисбатан ўсиш кузатилган. Хусусан, Навоий (35,5%), Хоразм (33,3%), Сирдарё (29,2%), Сурхондарё (8,3%), Бухоро (2,9%) ва Жиззах (2,7%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Республиканинг қолган ҳудудларида индекс пасайган. Сезиларли даражада пасайиш Андижон (-16,5%), Фарғона (-13,3%), Самарқанд (-8,9%) ва Наманган (-8,1%) вилоятларида кузатилган.

2-расм. 2020 йил апрель ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2020 йил апрель ойида банклараро тўлов операциялари сони 3767,5 мингтани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 1563,4 минг транзакцияга (29,3%) камайди. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,8 фоизга кескин камайиш кузатилмоқда. ИФИнинг ушбу компоненти базис давр (2015 йил январь) билан солиштирганда 13,4 фоизга камайиб кетган.

Барча ҳудудларда банклараро тўлов операциялари сони камайган

2020 йил апрель ойида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан барча 14 та ҳудуд бўйича камайган. Сезиларли даражадаги камайиш Бухоро (36,1%), Тошкент (33,8%), Навоий (33,2%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (35,9%) кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2020 йилнинг апрель ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,913 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 8,7 фоизга пасайиши кузатилди. Ушбу компонентнинг пасайиши битимлар ўртача сонининг, шунингдек, ҳар бир транзакцияда сотиб олинган товарларнинг натурадаги ҳажми камайганлиги билан боғлиқ.

Товар-хом ашё биржасида имзоланган битимлар сони камайиб кетган

Кутилганидек глобал инқироз оқибати ҳамда жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин жорий этилиши ушбу компонентга сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Апрель ойи натижаларига кўра республика товар-хом ашё биржасида 51027 та битим имзоланган бўлиб, март ойига (58361 та) нисбатан 7334 та битимга (12,6%) камайган.

Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил апрель ойида 2992,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 7,4 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил апрель ойида 1,0883 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 8,8 фоизга ошган.

2020 йил апрель ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 4973 тага кўпайиб, 456833 тани (2020 йилнинг март ойида 451870 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 738 тага ортган

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 355701 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 3534 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 97292 тадан 97983 тагача (691 тага) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3149 тани ташкил этиб, 2020 йил март ойига нисбатан 738 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2020 йил апрель ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,250 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 75,0 фоизга камайиб кетган. Жорий йилнинг апрель ойида юридик шахслар томонидан атига 18 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Жиззах вилояти

↓896

↓0.7318

↓0.9719

↑1.1418

↓0.0000

Наманган вилояти

↓847

↓0.6807

↓0.8735

↑1.0439

↑1.0000

Тошкент вилояти

↓844

↓0.6622

↓0.9331

↑1.0409

↓0.3333

Сирдарё вилояти

↓843

↓0.6909

↓0.9097

↑1.0782

↓0.0000

Андижон вилояти

↓842

↓0.8577

↓0.7529

↑1.0927

↓0.0000

Навоий вилояти

↓833

↓0.6683

↓0.9108

↑1.0680

↓0.0000

Тошкент шаҳри

↓820

↓0.7102

↓0.7796

↑1.1461

↓0.2642

Самарқанд вилояти

↓804

↓0.6985

↓0.7718

↑1.1388

↓0.0000

Бухоро вилояти

↓801

↓0.6389

↓0.7889

↑1.0535

↑1.0000

Хоразм вилояти

↓796

↓0.7836

↓0.7378

↑1.0314

↓0.0000

Сурхондарё вилояти

↓759

↓0.7467

↓0.6589

↑1.0624

↓0.0000

Қашқадарё вилояти

↓752

↓0.6952

↓0.7087

↑1.0251

↓0.0000

Фарғона вилояти

↓728

↓0.6839

↓0.6483

↑1.0285

↓0.0909

Қорақалпоғистон

Республикаси

↓660

↓0.6408

↓0.5319

↑1.0144

↓0.0000

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга (январь 2019й.) нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Навоий вилояти

↑1355

↓0,7166

↑2,0000

↑1,3837

↓0,0000

Хоразм вилояти

↑1333

↓0,7710

↑2,0000

↑1,1984

↓0,0000

Сирдарё вилояти

↑1292

↓0,6044

↑2,0000

↑1,2729

↓0,0000

Сурхондарё вилояти

↑1083

↓0,7896

↑1,2821

↑1,3341

↓0,0000

Бухоро вилояти

↑1029

↓0,6262

↑1,2829

↑1,2138

↑1,0000

Жиззах вилояти

↑1027

↓0,7672

↑1,1550

↑1,3471

↓0,0000

Тошкент вилояти

↓995

↓0,6423

↑1,2903

↑1,1447

↓0,0833

Тошкент шаҳри

↓986

↓0,7628

↑1,1303

↑1,1887

↓0,1687

Қорақалпоғистон

Республикаси

↓969

↓0,6363

↑1,2423

↑1,1329

↓0,0000

Қашқадарё вилояти

↓936

↓0,7347

↑1,0854

↑1,1122

↓0,0000

Наманган вилояти

↓919

↓0,6576

↓0,9989

↑1,1796

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↓911

↓0,7092

↓0,9298

↑1,3226

↓0,0000

Фарғона вилояти

↓867

↓0,6047

↓0,9542

↑1,1973

↓0,3333

Андижон вилояти

↓835

↓0,8541

↓0,7380

↑1,0959

↓0,0000

Руслан Абдуллаев,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар