Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индексининг пасайиши қайд этилди

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индексининг пасайиши қайд этилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил июль ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2020 йил июнь ойига нисбатан – 959 бирликни (пасайиш – 4,1%);
  • 2019 йилнинг июнь ойига нисбатан – 894 бирликни (пасайиш – 10,6%).

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чораларининг кучайтирилиши, шунингдек ушбу чораларнинг 15 августгача узайтирилиши ишбилармонлик фаоллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

Жорий йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси нафақат ўтган ойга нисбатан, балки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам пасайганлиги кузатилди.

1-расм. 2020 йилнинг июль ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 4,1 фоизга камайган.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.

2020 йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 4,1 фоизга пасайиб, 959 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 7,8 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,7 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 62,4 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида ўтган ойдаги каби энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

2020 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг 10 та ҳудудида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси (33,4%), Сурхондарё (28,9%), Самарқанд (15,7%), Бухоро (12,6%) ва Хоразм (10,9%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга, Андижон (6,0%), Сирдарё (2,4%), Наманган (1,7%) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (3,7%) ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

2-расм. 2020 йил июль ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2020 йил июль ойида банклараро тўлов операциялари сони 3 751,7 мингтани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 319,0 минг транзакцияга (7,8%) камайган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,3 фоизга сезиларли даражада камайган.

Барча ҳудудларда банклараро тўлов операциялари сони камайган.

2020 йил июлда республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан пасайган. Хусусан, сезиларли даражадаги пасайиш в Бухоро (-14,7%), Қашқадарё (-14,7%), Сирдарё (-14,5%) ва Навоий (-14,2%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2020 йилнинг июль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,007 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 0,7 фоизга ошди. Ушбу компонентнинг ошиши битимлар сонининг 25,5 фоизга ошиши билан изоҳланади. Шу билан бирга, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажми 24,1 фоизга пасайиб кетган.

Июль ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 33 278 та битим имзоланган бўлиб, июнь ойига (26 525) нисбатан 6 753 та битмга (25,5 фоизга) кўпайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил июль ойида 3 418,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 25,6 фоизга пасайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил июль ойида 1,0103 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошган.

2020 йил июль ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 6 993 тага кўпайиб, 479 447 тани (2020 йилнинг июнь ойида 472 454 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 4 тага камайган.

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 376 982 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 624 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 99 987 тадан 99 460 тагача (373 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 005 тани ташкил этиб, 2020 йил июнь ойига нисбатан 4 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2020 йил июль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,3758 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 62,4 фоизга камайиб кетган. Жорий йилнинг июль ойида юридик шахслар томонидан 62 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Қорақалпоғистон

Республикаси

1334

↓0,8871

↑2,0000

↑1,0140

↓0,0000

Сурхондарё вилояти

1289

↓0,9061

↑1,8757

↑1,0094

↓0,0000

Самарқанд вилояти

1157

↓0,9786

↑1,3836

↑1,0144

↑1,2500

Бухоро вилояти

1126

↓0,8529

↑1,4984

↑1,0154

↓0,1667

Хоразм вилояти

1109

↓0,9459

↑1,3921

↑1,0057

↓0,0000

Навоий вилояти

1069

↓0,8585

↑1,3682

↑1,0063

↓0,0000

Қашқадарё вилояти

1032

↓0,8528

↑1,2807

↑1,0048

↓0,0000

Жиззах вилояти

1018

↓0,9862

↑1,1262

↑1,0121

↓0,0000

Фарғона вилояти

1010

↓0,8992

↑1,1027

↑1,0174

↑1,0000

Тошкент вилояти

1009

↓0,9488

↑1,1211

↑1,0117

↓0,1923

Наманган вилояти

983

↓0,9147

↑1,0252

↑1,0118

↑1,0000

Сирдарё вилояти

976

↓0,8548

↑1,0627

↑1,0079

↑1,0000

Тошкент шаҳри

963

↓0,9375

↑1,0033

↑1,0077

↓0,3866

Андижон вилояти

940

↓0,8749

↑1,0037

↑1,0090

↓0,3333

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга (январь 2019й.) нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Тошкент шаҳри

1357

↓0,9937

1,8325

1,1820

↓0,5227

Навоий вилояти

1342

↓0,6296

2,0000

1,4620

↓0,0000

Сурхондарё вилояти

1330

↓0,6451

2,0000

1,3839

↓0,0000

Хоразм вилояти

1297

↓0,6581

2,0000

1,2122

↓0,0000

Самарқанд вилояти

1287

↓0,6888

1,4837

1,3734

5,0000

Тошкент вилояти

1274

↓0,5826

2,0000

1,1907

↓0,2778

Жиззах вилояти

1255

↓0,6184

1,8263

1,3990

↓0,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1196

↓0,6053

1,8120

1,1810

↓0,0000

Сирдарё вилояти

1131

↓0,5753

1,5567

1,2567

1,0000

Наманган вилояти

1115

↓0,6597

1,5056

1,2343

↓0,3333

Бухоро вилояти

1074

↓0,5664

1,4198

1,2634

1,0000

Қашқадарё вилояти

1073

↓0,5784

1,5502

1,1384

↓0,0000

Фарғона вилояти

1062

↓0,6246

1,3965

1,2255

↓0,5000

Андижон вилояти

917

↓0,6225

1,0644

1,1078

1,0000

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар