Декабрь ойида Ўзбекистондаги ишбилармонлик фаоллиги ўртача ўсишда давом этди

Декабрь ойида Ўзбекистондаги ишбилармонлик фаоллиги ўртача ўсишда давом этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил декабрь ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2020 йил ноябрь ойига нисбатан – 1017 бирликни (ўсиш – 1,7%);
  • 2019 йилнинг ноябрь ойига нисбатан – 916 бирликни (пасайиш – 8,4%).

Ўзбекистонда жорий йилнинг декабрь ойида ишбилармонлик фаоллиги мўътадил даражада ошди. Ушбу ўсиш хўжалик юритувчи субъектларнинг банк операциялари бўйича компонентнинг, шунингдек хўжалик субъектлари бўйича компонентнинг ошганлиги билан изоҳланади.

1-расм. 2020 йилнинг декабрь ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга ошган.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган

2020 йилнинг декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга ошиб, 1017 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 13,2 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,1 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 7,4 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 6,6 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган

2020 йил декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 10 та ҳудудда ноябрь ойига нисбатан ўсиш кузатилган бўлса, қолган 4 та ҳудудда пасайиш қайд этилган. Қорақалпоғистон Республикаси (40,0%), Қашқадарё (39,8%), Сирдарё (14,8%), Наманган (12,3%) ва Андижон (10,5%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Ўтган ойга нисбатан пасайиш Сурхондарё (-6,4%), Бухоро (-4,8%), Фарғона (- 2,8%) ва Самарқанд (-0,5%) вилоятларида кузатилган.

2-расм. 2020 йил декабрь ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

Ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан мўътадил даражадаги ўсишига қарамасдан, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан охирги ярим йил мобайнида қайта тиклана олмаяпти ва 8,4 фоизга камайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2020 йил декабрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 846,5 минг тани ташкил этди ва ноябрь ойига нисбатан 13,2 минг транзакцияга (13,2%) ошган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,8 фоизга сезиларли даражада камайиб кетган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган

2020 йил декабрда республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Наманган (26,4%), Жиззах (14,3%), Сурхондарё (14,2%), Сирдарё (14,2%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (16,3%) кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2020 йилнинг декабрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,9258 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 8,4 фоизга пасайди. Ушбу компонентнинг пасайиши битимлар сонининг камайиши билан изоҳланади.

Декабрь ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 24 533 та битим имзоланган бўлиб, ноябрь ойига (31 363) нисбатан 6 830 та битимга (-21,8 фоизга) камайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил декабрь ойида 3 975,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 5,6 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил декабрь ойида 1,0109 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга ошганлигини кўрсатади.

2020 йил декабрь ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 6 916 тага кўпайиб, 517 174 тани (2020 йилнинг ноябрь ойида 510 258 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 13 тага ошган

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 411 203 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 184 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 102 273 тадан 102 992 тагача (719 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 2 979 тани ташкил этиб, 2020 йил ноябрь ойига нисбатан 13 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2020 йил декабрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9344 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 6,6 фоизга камайган. Жорий йилнинг декабрь ойида юридик шахслар томонидан 114 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Қорақалпоғистон

Республикаси

↑1400

↑1,0350

↑2,0000

↑1,0144

↓0,5000

Қашқадарё вилояти

↑1398

↑1,0624

↑2,0000

↑1,0283

↓0,0000

Сирдарё вилояти

↑1148

↑1,1417

↑1,2793

↑1,0080

↓0,5000

Наманган вилояти

↑1123

↑1,2636

↑1,1094

↑1,0086

↓0,5000

Андижон вилояти

↑1105

↑1,1326

↑1,1836

↑1,0006

↓0,5000

Жиззах вилояти

↑1082

↑1,1433

↑1,0763

↑1,0067

↑1,0000

Навоий вилояти

↑1065

↑1,1226

↑1,1254

↑1,0085

↓0,0000

Тошкент вилояти

↑1064

↑1,0943

↑1,0734

↑1,0089

↑1,0000

Хоразм вилояти

↑1030

↑1,0692

↑1,0419

↑1,0162

↓0,5000

Тошкент шаҳри

↑1006

↑1,1627

↓0,8677

↑1,0070

↑1,0112

Самарқанд вилояти

↓995

↑1,0793

↓0,8551

↑1,0127

↑1,7500

Фарғона вилояти

↓972

↑1,0987

↓0,8963

↑1,0187

↓0,1667

Бухоро вилояти

↓952

↑1,0710

↓0,8866

↑1,0096

↓0,0000

Сурхондарё вилояти

↓936

↑1,1424

↓0,7844

↑1,0095

↓0,0000

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга (январь 2019й.) нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Навоий вилояти

↑1459

↓0,9387

↑2,0000

↑1,5025

↓0,0000

Наманган вилояти

↑1447

↓0,9889

↑2,0000

↑1,3201

↓0,3333

Самарқанд вилояти

↑1406

↓0,9681

↑1,3408

↑1,4592

↑7,0000

Хоразм вилояти

↑1397

↓0,8087

↑2,0000

↑1,2927

↑1,0000

Сирдарё вилояти

↑1385

↓0,7442

↑2,0000

↑1,3368

↑1,0000

Тошкент вилояти

↑1355

↓0,7560

↑2,0000

↑1,2535

↓0,5000

Тошкент шаҳри

↑1292

↑1,2404

↑1,4017

↑1,2104

↑1,0227

Жиззах вилояти

↑1202

↓0,7762

↑1,4492

↑1,4563

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↑1198

↓0,8873

↑1,4155

↑1,4619

↓0,0000

Бухоро вилояти

↑1121

↓0,8070

↑1,3519

↑1,3558

↓0,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

↑1112

↓0,7706

↑1,3080

↑1,3132

↑1,0000

Фарғона вилояти

↑1089

↓0,8510

↑1,1962

↑1,3510

↓0,5000

Қашқадарё вилояти

↑1079

↓0,7408

↑1,3676

↑1,2400

↓0,0000

Андижон вилояти

↑1025

↓0,7185

↑1,2170

↑1,1669

↑1,0000

Руслан Абдуллаев,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар