Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

2024 йил декабрь ойида ИФИ 1029 бирликни ташкил этиб, ноябрь ойига нисбатан 2,9 фоизга (график №1) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга сезиларли ошган.

График №1

2024 йил декабрь ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга ошди

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2024 йилнинг декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга ошиб, 1029 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 7,7 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 3,5 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 6,4 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 7,5 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2024 йил декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Жумладан, Қашқадарё (58,8 %), Бухоро (45,6 %), Сирдарё (44,3 %), Наманган (44,2 %) вилоятлари ва Тошкент (41,6 %) шахрида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

График №2

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2024 йил декабрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 370,2 минг тани ташкил этди ва 2024 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 456,4 минг транзакцияга (7,7 %) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони ўтган ойга нисбатан барча ҳудудда ошган.

2024 йил декабрь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Қашқадарё (54 %), Қорақалпоғистон Республикаси (26,4 %), Самарқанд (23,5 %) ва Сирдарё (20,6 %) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2024 йилнинг декабрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0350 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 3,5 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 10,6 фоизга ошганлиги ва тузилган битимлар сони 3,6 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2024 йил декабрь ойида 6 277,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,0 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2024 йил декабрь ойида 0,9363 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 6,4 фоизга камайган. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга мўътадил даражада камайган.

2024 йил декабрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (494 984 бирлик) нисбатан 41 439 бирликка камайиб, 453 545 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 99 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 400 870 тадан 358 116 тага камайган (камайиш 42 754 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 90 338 тадан 91 752 тагача (1 442 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 677 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 99 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2024 йил декабрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,0750 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 7,5 фоизга ортган. 2024 йилнинг декабрь ойида юридик шахслар томонидан 516 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1029

1,0772

1,0350

0,9363

1,0750

Қашқадарё вилояти

1588

1,5396

2,0000

0,9378

1,4286

Бухоро вилояти

1456

1,1975

2,0000

0,9151

1,2000

Сирдарё вилояти

1443

1,2061

2,0000

0,9264

0,5714

Наманган вилояти

1442

1,1557

2,0000

0,9313

1,0909

Андижон вилояти

1437

1,1546

2,0000

0,9351

0,9091

Жиззах вилояти

1433

1,0988

1,9528

0,9070

2,2500

Тошкент шаҳри

1416

1,0529

2,0000

0,9647

1,1630

Навоий вилояти

1406

1,0995

2,0000

0,8947

0,8000

Хоразм вилояти

1352

1,1413

1,8433

0,9006

0,5652

Тошкент вилояти

1286

1,0577

1,6868

0,9582

1,0000

Сурхондарё вилояти

1208

1,1262

1,5203

0,9348

0,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1144

1,2639

1,1671

0,8962

1,2500

Самарқанд вилояти

1133

1,2350

1,1741

0,9141

1,0000

Фарғона вилояти

1070

1,0995

1,1393

0,9280

0,8333

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1124

0,8900

1,3316

0,9217

2,5672

Тошкент шаҳри

1840

1,6378

2,0000

1,8147

2,2448

Жиззах вилояти

1486

0,6378

2,0000

0,8766

9,0000

Фарғона вилояти

1479

1,1572

2,0000

0,8644

2,7778

Тошкент вилояти

1470

0,7865

2,0000

0,9475

6,2222

Қашқадарё вилояти

1450

0,8779

2,0000

0,8740

5,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1448

1,1793

1,7621

0,8187

5,0000

Андижон вилояти

1434

1,0595

2,0000

0,9239

2,0000

Бухоро вилояти

1372

0,7332

2,0000

0,8881

4,0000

Наманган вилояти

1364

0,6843

2,0000

0,9316

4,0000

Навоий вилояти

1329

0,7792

2,0000

0,8939

2,0000

Сирдарё вилояти

1304

0,6446

1,9182

0,8699

4,0000

Самарқанд вилояти

1101

0,8487

1,3651

0,9122

1,9167

Хоразм вилояти

945

0,6559

1,0969

0,9016

2,6000

Сурхондарё вилояти

888

0,4944

1,2878

0,9062

0,0000

Исломбек Сапарматов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар