Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган 10 нафар бемор оғир аҳволда

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган 10 нафар бемор оғир аҳволда

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган 10 нафар бемор оғир аҳволда эканлиги ҳақида маълум қилди.

Айни вақтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 2217 бемор рўйхатга олинган. Бугун 46 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шу тариқа касалликдан тўлиқ соғайганлар сони 1547 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар