Ўзбекистонда қанча металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда қанча металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистон Республикасида 1 ноябрь ҳолатига кўра 974 та металлургия саноати корхоналари мавжуд бўлиб, улар томонидан 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида 63,3 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. Тармоқнинг 2019 йил январь–октябрь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 104,3 % ни ташкил этган.

Хусусан:

  • Мис сим ишлаб чиқариш 102,1 %;
  • Aлюминий сим ишлаб чиқариш 104,8%;
  • Пўлатдан ташқи диаметри 406,4 мм дан катта бўлмаган, думалоқ кесимли, пайвандланган, нефт ва газ қувурларини ишлаб чиқариш 124,9% га ошган.

Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмидаги энг юқори улуш Навоий вилояти 56,5 % (30 та металлургия корхоналари томонидан), Тошкент вилояти 35,8 % (131 та), ҳамда Тошкент шаҳри 5,8 % (281 та) ҳиссасига тўғри келди.

Маълумот учун, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 1 001,7 млн. долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, бу кўрсаткич республика умумий экспорт ҳажмининг 7,5 % ни ташкил этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар