Ўзбекистонлик вакил илк бор БМТнинг ёшлар сессиясига таклиф этилди

Ўзбекистонлик вакил илк бор БМТнинг ёшлар сессиясига таклиф этилди

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида БМТнинг навбатдаги “Future We Want” сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияга бутун дунёдан 250 га яқин иқтидорли ва етакчилик қобилияти эга ёш иштирокчилар таклиф қилинди.

Бу йилги йиғилишга Ўзбекистондан биринчи маротаба вакил таклиф қилинди. Ҳозирги кунда Испаниянинг Барселона шаҳридаги “European Business School” олийгоҳи талабаси Қориев Дониёр Ўзбекистон вакили бўлиб сессияда иштирок этди.

Очилиш маросими БМТнинг Бош ассамблея мажлислар залида бўлиб ўтди ва унда БМТ бош котиби Антониу Гуттериш иштирокчиларни қутлади.

Ўзбекистон вакили Дониёр Қориев Бош Ассамблея минбаридан туриб очилиш маросимида йиғилганларга нутқ сўзлади. Сессия давомида глобал муаммолар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, бу йилги йиғилиш жиноятларни олдини олиш ва кибер-жиноятларга қарши курашиш мавзусида бўлди.

Йиғилишнинг сўнгги кунида Қориев Дониёр сессия мавзуси юзасидан нутқ сўзлади. Сессия якуни бўйича келаси режалар тузилди ва резолюциялар тасдиқланди.

Ўзбекистон вакили Қориев Дониёр 2020 йил Москва, Милан ва Токио шаҳарларида бўлиб ўтадиган БМТнинг навбатдаги сессияларига таклиф қилинди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар