Пандемия дунё давлатларида иш ҳақининг пасайишига олиб келди – ХМТ

Пандемия дунё давлатларида иш ҳақининг пасайишига олиб келди – ХМТ

COVID-19 пандемияси натижасида 2020 йилнинг биринчи ярмида дунё давлатларининг учдан икки қисмида иш ҳақи пасайган ёки секинлашган. Бу ҳақда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) ҳисоботида келтирилган.

Таъкидланишича, яқин келажакда инқироз туфайли иш ҳақининг сезиларли пасайиши тенденцияси давом этади. Инқироз аёллар ва кам маошли ишчиларнинг иш ҳақига номутаносиб таъсир кўрсатмоқда.

ХМТга маълумот тақдим этган мамлакатларнинг учдан бирида ўртача иш ҳақи «бир қарашда кўпайган» бўлсада, аслида, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу кам маошли ишчиларнинг катта қисми у ерда ишдан кетганлиги ва энди иш ҳақи олувчи ҳисобланмаслиги билан боғлиқ. Ҳисоботда айтилишича, «бандликни сақлаб қолиш учун қатъий чоралар кўрилган мамлакатларда инқирознинг таъсири иш ўринларининг ёпилиши эмас, балки иш ҳақининг пасайиши бўлди».

«COVID-19 инқирози ортидан тенгсизликнинг кучайиши қашшоқликни ва деструктив нисбатларнинг ижтимоий-иқтисодий беқарорлигини янада кучайтириши мумкин», дейди ХМТ Бош директори Гай Райдер.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, «меҳнат учун минимал иш ҳақининг адекват даражада белгиланиши ишчиларни тенгсизликдан асраб қолиши мумкин». Бундай сиёсат самарали бўлиши учун «кенг қамровли ва комплекс чора-тадбирлар» талаб қилинади. Ривожланаётган давлатларда, шунингдек, бозор иқтисодиёти шаклланаётган давлатларда меъёрларга кўпроқ риоя қилиниши одамларни норасмий иқтисодиётдан расмий иқтисодиётга кўчиришни англатади, дейди мутахассислар.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар