Пандемия шароитида тўқимачилик саноати ўзини қандай қилиб сақлаб қолди?

Пандемия шароитида тўқимачилик саноати ўзини қандай қилиб сақлаб қолди?

Тўқимачилик саноатинг сўнги йилларда эришган муҳим ютуқларидан бири бу пахта-тўқимачилик кластерлар тизимини жорий этилиши бўлди.

Дастлаб 2017 йилда тўқимачилик корхоналари томонидан Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида кластер тизими жорий этилди. 2018 йилда республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам тажриба оммалаштирилиб 15 та, 2019 йилда 75 та кластер ташкил этилди. Улар томонидан 88 та туманда 677,5 минг гектар ёки 66 фоиз майдонда пахта хомашёси “кластер” усулида етиштирилиб, жами 2,045 миллион тонна (ялпи ҳосилга нисбатан 73% ва режага нисбатан 100%) пахта хомашёси тайёрланди. Бундан ташқари 9,4 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш тизимлари ва 311 та янги сув насослари ўрнатилди. Шунингдек, 12,6 минг дона қишлоқ хўжалиги техникаси ва 232 та юқори унумли пахта териш машинаси сотиб олинди.

Ижобий тажрибадан келиб чиқиб, 2020 йилда пахта тўқимачилик кластери сони 96 тага, ер майдонлари эса 913 017 гектарни ташкил этмоқда. Бу республикадаги пахта хом ашёси етиштирладиган ер майдонларининг 88,4 фоиз ташкил этади.

2020 йилда саноатнинг ривожланиш истиқболлари

Бир неча ойлар давомида пандемия глобал иқтисодиётга фаол таъсир кўрсатмоқда. Турли мамлакатларда пандемия оқибатида пахта нархининг пасайиши, экспорт ва импорт ҳажмининг пасайиши, етказиб бериш занжирининг узилиши ва ишлаб чиқаришни тўхтатилишига олиб келди. Коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун фавқулодда чораларни кўришга мажбур бўлинди. Ушбу жараён Ўзбекистон тўқимачилик саноатини чеклаб ўтмади.

Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида корхоналар фаолияти қайта тикланди ва барча иш ўринлари сақлаб қолинди, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт суратлари ўсишда давом этди.

Бундан ташқари мавжуд карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари аҳолига ҳимоя ниқоблари ва комбинезонларини етказиб бериб, уларнинг кунлик ишлаб чиқарилишини 6 млн.донадан оширишга эришди, апрель ойининг ўрталаридан эса ҳимоя ниқоблари Россия, Украина, Франция, Қувайт, Азербайджон, АҚШ каби давлатларга экспорт қилина бошланди.

Пандемиянинг тўқимачилик саноатига салбий таъсини юмшатиш, корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда ишчи ўринларини сақлаб қолиш мақсадида республикада биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Унга кўра саноат корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди.

Жорий йилнинг 5 ойлик натижалари

Жорий йил январь-май ойларида саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш хажми 8,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 108,1 %, прогноз кўрсаткичлари 103 % га бажарилди. Жорий йил I ярим йиллигида Саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш хажмини 10,2 трлн. сўмга олиб чиқиб, ўтган йил даврига нисбатан ўсиш суръати 106,2 %, ўсиши кутилмоқда.

Пандемиянинг республика иқтисодиётига таъсирини камайтириш мақсадида энг аввало ҳудуларда янги корхоналарни ташкил этиш, аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда уларнинг реал даромадларини ошириш саноат олдидаги энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

2020 йилда ҳудудларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида умумий қиймати 598,4 млн.доллар (шундан 232,4 млн.долл. хорижий инвестиция ва кредит) бўлган 53 та йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 13575 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига умумий қиймати 49,8 млн.долл. бўлган 12 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, ушбу лойиҳаларда 2200 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Андижон вилояти Андижон шаҳрида "WBM Textile Group" томонидан 5,2 млн.дона тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ва 1200 та иш ўринлари, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида "Newland" МЧЖ томонидан 1,5 млн.дона тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ва 250 та иш ўринлари, Сирдарё вилояти Гулистон туманида "Мили Гулистон Текстиль " МЧЖ томонидан 10,0 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ва 400 та иш ўринлари, Наманган вилояти Наманган туманида "Dosso group" МЧЖ томонидан 500,0 минг дона этикетка ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ва 50 та иш ўринлари яратилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар