МТО лойиҳаси доирасида Jizzakh Petroleum олтита шартномани имзолади

МТО лойиҳаси доирасида Jizzakh Petroleum олтита шартномани имзолади

Jizzakh Petroleum лойиҳанинг йирик сармоячиси бўлиб, Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида амалга ошириладиган бу лойиҳа доирасида табиий газни монетизация қилиш орқали маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда экспортга йўналтирилган ва мамлакат ичида юқори талабга эга юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

ГКМнинг яратилиши келажакда маҳаллий тўқимачилик саноатининг ривожланишига, шунингдек автомобилсозлик ва қурилиш саноатида импорт ўрнини босишига ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келади.

Ҳамкор Wооd билан бирга амалга оширилган чуқур тадқиқотлар ва таҳлиллар асосида етакчи халқаро компаниялар билан 2021 йил январида ва февраль ойи бошларида олтита технологик лицензия шартномалари имзоланди.

Компания Технология
Chemtex (Invista)
(АҚШ)
ПЭТ
Scientific Design
(АҚШ)
МЭГ

Versalis
(Италия)

ПЭНП / ЭВА
Haldor Topsoe
(Дания)
Метанол

Grace

(АҚШ)
ПП

Sinopec

(Хитой)
МТО


Ушбу янги марраларга 2020 йил сентябрь ойида қурилиш майдончаси танланганлиги ҳамда консалтинг ва техник шериклар – IHS Markit, Nexant ва Wood томонидан маркетинг ва техник-иқтисодий тадқиқотларнинг якунланиши эълон қилинганидан сўнг эришилди.

Бошқа муҳим марралар қуйидагилардан иборат:

- Jizzakh Petroleum лойиҳанинг ҳуқуқий маслаҳатчиси сифатида White & Case компаниясини ва атроф-муҳит ва ижтимоий таъсирни баҳолаш бўйича маслаҳатчи сифатида Mott MacDonald компаниясини жалб қилди;

- Wооd билан FEED бўйича шартнома имзоланди;

- FEEDни молиялаштириш учун SACE (Италиянинг экспорт кредит агентлиги) ва Bank Intesa Sanpaolo (Италия) дан расмий ният хатлари олинди;

- Полимер маҳсулотларини сотиш бўйича Marco Polo International (АҚШ) ва KTM Kimyevi Maddeler (Туркия) компаниялари билан музокаралар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов шундай деди:

“Ўзбекистон ҳукумати Бухорода барпо этиладиган ушбу мажмуа бўйича эришилган ютуқларни мамнуният билан қутлайди. Биз ушбу лойиҳани Ўзбекистон ва халқаро шериклар ўртасидаги келажакдаги ўзаро ҳамкорликнинг намунаси деб биламиз. Ушбу ҳамкорлик мамлакатимиз ҳукумати ва хусусан, Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилаётган жадал ривожланиш дастурининг калитидир. Ўтган йили қурилиш майдончасини танлаш якунланганидан сўнг, Jizzakh Petroleum иштирпокидаги музокаралар шу қадар тезкорлик билан асосий халқаро лицензиячилар билан қатор келишувлар имзоланганидан хурсандмиз”.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар